Меҳнат бозори статистикаси меҳнат ресурсларининг сони ва таркиби, аҳолининг иқтисодий фаоллиги, бандлик ва ишсизлик билан боғлиқ масалаларни ўрганади ҳамда меҳнат ҳақининг ва меҳнат унумдорлигининг даражаси ва динамикасини тадқиқ этади. Иқтисодий жиҳати нуқтаи назаридан меҳнат бозори статистикасининг вазифаси мамлакат ишчи кучининг миқдори ва структураси, унинг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича жойлашиши, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш даражаси, товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга меҳнат харажатлари тўғрисидаги маълумотларни олишдан иборат. Бандлик ва ишсизлик даражаси, ўртача иш ҳақи ва бошқа шу каби кўрсаткичлар иқтисодиётнинг ҳолати ва ривожланишини характерловчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Бандлик ва ишсизлик даражаси, ўртача иш ҳақи ва бошқа шу каби кўрсаткичлар иқтисодиётнинг ҳолати ва ривожланишини характерловчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Меҳнат бозори тўғрисидаги маълумотлар аҳолининг турмуш даражасини ва иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини таҳлил қилишда кенг қўлланилади. Меҳнат бозори статистикасининг вазифалари: Меҳнат бозори статистикасининг вазифалари: - иқтисодий фаол аҳоли, бандлик, ишсизлик, тармоқлар ва касблар бўйича бандлик структураси тўғрисидаги жорий маълумотларни ўрганиш;
- ишчи кучининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тадқиқ қилиш;
- иш вақти фондлари тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг структураси ҳамда иш вақтидан фойдаланиш кўрсаткичларини ўрганиш;
- иш кучига сарфлар, уларнинг структураси ва динамикаси тўғрисидаги маълумотларни тадқиқ қилиш;
- меҳнат низолари тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш ва бошқалар.
2. Меҳнат ресурлари тушунчаси ва унинг сонини аниқлаш. Меҳнат ресурслари баланси ва унинг статистик таҳлили. - Меҳнат ресурслари – аҳолининг бир қисмини ташкил этиб, иқтисодиётда хақиқатда банд бўлган, ҳамда ёши ва соғлиғининг ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатли бўлиб, у ёки бу сабабларга кўра банд бўлмаган шахслардан иборатдир. Бошқача айтганда, меҳнат ресурслари – бу ишлаш қобилияти ва малакасига, билим ва маҳоратга эга бўлган аҳоли ва меҳнат аҳлларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |