Меҳнат иқтисодиёти фани 1-мавзу: “Меҳнат иқтисодиёти” меҳнат ҳақидаги фан
Download 2.52 Mb.
|
Меҳнат иқтисодиёти 1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-мавзу: “Меҳнат иқтисодиёти” меҳнат ҳақидаги фан
- Меҳнат иқтисодиёти фанининг моҳияти ва унинг таркибий йўналишлари
Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети “инсон ресурсларини бошқариш” кафедрасиМеҳнат иқтисодиёти фани1-мавзу: “Меҳнат иқтисодиёти” меҳнат ҳақидаги фан“Меҳнат иқтисодиёти” меҳнат ҳақидаги фанРежа:
Меҳнат иқтисодиёти ходимлар, иш берувчилар ва давлатнинг ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасидаги инновацион билимлар тизимидир. Меҳнат иқтисодиёти фани меҳнат бозорининг амал этиши даврида бозор иштирокчиларининг инновацион қарорларини, аҳолини иш билан бандлиги ва улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш билан боғлиқ давлат сиёсатини тадқиқ этадиган замонавий фандир. Меҳнат иқтисодиёти фанининг моҳияти ва унинг таркибий йўналишлариМеҳнат – инсоннинг муайян эҳтиёжларини қондира оладиган ва ўзига керак бўладиган моддий ёки маънавий неъматларни ишлаб чиқариш (яратиш) бўйича онгли, мақсадли ва таъқиқланмаган фаолиятидир. Даромад олиш мақсадида қилинмаган, шунчаки завқ ёки бахтга эришиш учун қилинадиган ҳар қандай жисмоий ёки ақлий онгли, мақсадли, қонуний ҳаракат меҳнат ҳисобланмайди! Мисол учун: Боғбоннинг боғдаги иши меҳнат деб атади, агар у бажарган иши учун ҳақ олса. Аммо худди шу фаолиятни у ўз уйининг боғида амалга оширса, бу меҳнат деб ҳисобланмайди, чунки бу ишни унга пул тўланмаяпти. У ўзини банд қилаяпти, холос. Агар ўқитувчи ўз фарзандига дарс берса, у ҳам меҳнат қилган ҳисобланмайди.... Чунки, улар даромад олиш учун қилинадиган меҳнат эмас. Профессор Маршалл (Prof. Marshall): Меҳнат бу тўлиқ ёки қисман олинган завқдан бошқа яна қандайдир яхшиликка эришиш учун қилинган жисмоний ва руҳий машаққатдир. Профессор Жевонс (Prof. Jevons): Меҳнат бу ишдан олинган ҳузурдан ташқари, бирон бир яхшилик учун қисман ёки тўлиқ амалга оширилган ҳар қандай ақлий ёки жисмоний машқлардир. Меҳнат иқтисодиётини ўрганишимиз икки босқичда амалга ошади: Позитив иқтисодиёт – бу иқтисодиёт субъектларининг табиати бўлиб, бунда инсонлар фойда ва бонусларга ижобий, ҳаражатларга эса салбий реакция билдиради. Шу нуқтаи назардан, позитив иқтисодиёт инсоннинг табиати билан боғлиқ бўлган мукофот ва жазолар орқали шаклланади. Норматив иқтисодиёт- Норматив иқтисодиётни тушуниш икки хил иқтисодий трансакция борлигини англашдан бошланади. Биринчисига кўра, иқтисодий трансакцияда барча томонлар бирдек фойда кўришлари мумкин. Меҳнат бозорининг роли эса ҳар икки томонга фойдали бўлган мана шундай келишувларни амалга оширишдир. Иккинчи транзакцияда эса бир ёки бир неча томон ютқазади. Бундай трансакцияларга кўпинча даромаднинг тақсимланиши киради, яъни бунда кимдир бошқаларнинг йўқотиши эвазига бойийди. Фаннинг ҳозирги инновацион ривожланиш шароитларидаги долзарб вазифалари ҳам мана шу мақсаддан келиб чиқади. Улар қуйидагилардан иборат: -Инновацион ривожланиш даврида меҳнат соҳасидаги иқтисодий жараёнларнинг моҳияти ва механизмларини аниқлаш. -Ижтимоий меҳнат муносабатларининг ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётдаги инновацион иқтисодий муносабат ва жараёнлар билан ўзаро боғлиқлигига аниқлик киритиш. -Янги даврда меҳнат ресурсларининг қиймати, шунингдек, уларни такрор ҳосил қилишнинг барча босқичларидаги меҳнат сарфларини шаклланти- риш масалаларини ўрганиш. -Халқаро меҳнат тақсимотининг тобора жадаллашаётганлиги меҳнат ресурсларининг ташқи мобиллиги муаммоларини инновацион усулларда илмий тадқиқ этиш заруратини кучайтиради. -Турли хўжалик юритувчи субъектларнинг конкрет иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, меҳнат муносабатларининг муайян ҳолатини таҳлил қила билиш асосида уларни такомиллаштириш тажрибасини жорий қилиш. Меҳнат ишлаб чиқаришнинг бир қисми бўлгани учун ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлишида, ишлаб чиқариш фаолиятида иштирок этади. Шунинг учун ҳам у ишлаб чиқариш ресурслари таркибига киради ва унинг ажралмас элементи (унсури) – ресурсларидан бири ҳисобланади. Меҳнатнинг функциялари Меҳнатнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда меҳнат фаолияти қуйидагича таснифланади: Жисмоний меҳнат – бу инсоннинг бевосита меҳнат воситалари билан ўзаро алоқадорлигини, унинг технологик жараёнларга бевосита жалб қилинганлигини, меҳнат жараёнида иштирокини назарда тутади. Ақлий меҳнат замонавий усулдаги ахборот, мантиқ, умумлаштириш ва ижод унсурларини қамраб олади, аммо ходимнинг бевосита ишлаб чиқариш воситалари билан иш кўришини назарда тутмайди ҳамда корхона ва ташкилотнинг билим, ташкилотчилик ва бошқарувга эҳтиёжларини қондиришни ифодалайди. Оддий меҳнат – бу малакага эга бўлмаган ходимнинг меҳнати, яъни малакасиз меҳнатдир. Мураккаб меҳнат – бу малакага эга бўлган ходимнинг замонавий меҳнати, яъни малакали меҳнатдир. Малакали меҳнат бундай ходимни қўшимча ўқитиш ва малакасини ошириш учун харажат қилишни талаб этади. Малакали иш, одатда, ходимларнинг разрядлари орқали белгиланади. Эътиборингиз учун раҳмат! Download 2.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling