9.5.1. ишни ўқиш билан бирга олиб бориш учун зарур бўлган кундалик ишнинг бошланиши ва тамом бўлиши;
9.5.4. ҳар йили камида 14 календарь кунлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш.
9.6. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари берилади:
олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига – камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими ташкилотларида – камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим
ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса – камида ўттиз календарь
кун;
олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус
таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
9.7. Иш берувчи олий таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида иштирок этиш учун таълим ташкилоти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўлкира ҳақининг камида эллик фоизи миқдорини тўлайди.
Давлат аттестациясидан ўтиш учун худди шундай миқдорда йўлкира ҳақи тўланади.
X. Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларга БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР
10.1. Уч ёшга тўлмаган боланинг ишлайдиган ота-онасидан бирига, васийсига ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади. Бундай ходимларга ойлик иш ҳақи қисқартирилмаган ҳолда тўлиқ миқдорларда амалга оширилади.
Мазкур харажатларни бюджетдан молиялаштириладиган муассасаларда бюджет маблағлари ҳамда бюжетдан молиялаштирилмайдиган муассасаларда бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |