Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган 20 йил
Янги ишлаб чиқариш (маҳсулот) ўзлаштириладиган даврда ходимнинг олдинги иш ҳақини сақлаб қолинади. 5.11
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-йил-ЖШ-макети
5.10.
Янги ишлаб чиқариш (маҳсулот) ўзлаштириладиган даврда ходимнинг олдинги иш ҳақини сақлаб қолинади. 5.11. Иш вақтидан ташқари иш учун камида _________ ҳисса миқдорида ҳақ камида икки тўланади. Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди. 10 5.12. Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун камида __________ ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. камида икки Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилинган тақдирда, бундай иш учун ҳақ тўлаш камида бир ҳисса миқдорида амалга оширилади, дам олиш куни учун эса ҳақ тўланмайди. 11 5.13. Тунги вақтдаги иш учун _________________ миқдорида, кўп сменали режимдаги иш учун ________________ миқдорида ҳақ тўланади. Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди. 5.14. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш иш берувчи томонидан меҳнатнинг аниқ ташкилий-технологик шароитларида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши учун меҳнат сарфларини таҳлил этиш асосида амалга оширилади. Меҳнат нормаларини жорий этиш, алмаштириш ва қайта кўриб чиқиш Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 10 5.11- банд нормаси жамоа шартномасига фақат иш вақтидан ташқари иш учун тўлов икки баравардан ортиқ миқдорда белгиланган тақдирда киритилади. 11 5.12- банд нормаси жамоа шартномасига фақат дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун тўлов икки баравардан ортиқ миқдорда белгиланган тақдирда киритилади. 18 Меҳнат нормаларининг жорий этилиши, алмаштирилиши ва қайта кўриб чиқилиши тўғрисида ходим улар жорий этиладиган, алмаштириладиган, қайта кўриб чиқиладиган кундан камида икки ой олдин огоҳлантирилган бўлиши керак. Айрим ходимлар ёки уларнинг жамоавий тузилмалари (бригадалари) томонидан ўз ташаббуси билан меҳнатнинг янги йўллари ва усуллари қўлланилиши ҳамда иш ўринларини такомиллаштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) юқори даражасига эришиш илгари белгиланган меҳнат нормаларини қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмайди. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling