Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган 20 йил


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/62
Sana27.10.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1726987
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62
Bog'liq
2023-йил-ЖШ-макети

5.27. 
Иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш, 
малака ошириш ва стажировкадан ўтишга юборилган ходимларга яшаш жойидан 
ташқарида яшаганлик учун компенсация (суткалик) тўлови белгиланади. 
5.28. 
Ходимларни мукофотлаш Ташкилот ходимларига мукофот тўловлари 
тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади. (16-илова). 
5.29. 
Ходимларга бир неча касб ва лавозим асосида ишлаганлик, хизмат 
кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча 
ҳақ тўлаш миқдори меҳнат шартномаси томонларининг келишуви бўйича 
белгиланади, лекин лавозим маоши (тариф ставкаси)нинг ______% дан кам 
бўлмаслиги керак. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 
18 
октябрдаги 297-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда 
бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” қоидалари 
бажарилади). 
5.30. 
Ходимларга меҳнат шароити оғир ва зарарли бўлган ишлар учун қўшимча 
тўловлар (иш жойларини аттестатсиядан ўтказиш натижалари бўйича) 17-иловага 
мувофиқ ўрнатилади. 
21 


5.31. 
Тегишли касаблардаги ишчиларга ишларнинг айрим технологик турлари, 
ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тариф ставкаларини 
оширишнинг тармоқ коэффициентлари ўрнатилади (Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан 
тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорларда). 
5.32. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 
6
сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Туман коэффициентлари, 
шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-
иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар Рўйхати”да кўрсатилмаган табиий-
иқлим шароитлари ноқулай бўлган айрим жойларда ишловчи ходимлар иш ҳақига ўз 
маблағлари доирасида харажатлар, солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда, 
устамалар (фақат нобюджет ташкилотларда) ўрнатилади. 
5.33. 
Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга, 
шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга 
(асосий ишидан озод этилиб ёки озод этилмасдан) жалб этилган юқори малакали 
ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш 19-иловага биноан амалга 
оширилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling