IX.
ХОДИМЛАРНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА
УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ.
ИШНИ ТАЪЛИМ БИЛАН БИРГА ОЛИБ БОРУВЧИ ХОДИМЛАР
УЧУН КАФОЛАТЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯЛАР
9.1.
Ходимларни касбга тайёрлаш деганда ходимларда назарий ва амалий
билимларни шакллантиришга, шунингдек муайян соҳада касбий фаолиятни амалга
оширишга ва (ёки) муайян касб ёки мутахассислик бўйича ишларни бажаришга
имкон берувчи кўникма ҳамда малакаларни шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш
тушунилади. Ходимларни касбга тайёрлаш иш берувчининг йўлланмаси бўйича
ихтиёрий равишда таълим ташкилотларида амалга оширилади.
Ходимларни қайта тайёрлаш деганда ходимларни технологияларга ёки меҳнат
жараёнига нисбатан талаблар ўзгариб бораётганлиги сабабли янги касбий билимлари,
малакалари ва кўникмаларни эгаллаш мақсадида ёки янги касбни эгаллаш учун
ўқитиш тушунилади.
Малака ошириш деганда ходимнинг ундаги мавжуд касб ва мутахассислик
бўйича ишларни бажаришга тайёрлигини тавсифловчи, ходимнинг касбий
билимлари, малакалари ва кўникмалари даражасини такомиллаштириш тушунилади.
9.2. 29-
иловада кўрсатилган касблар ва лавозимлар бўйича қайта тайёрлаш ва
малака ошириш ишлари Ходим ва Иш берувчи учун мажбурийдир.
Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш зарурати,
ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга юбориш тартиби 30-иловада
келтирилган Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган, шунингдек ихтиёрий қайта
тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи ходимнинг иш
жойини (лавозимини) ва қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш давридаги ўртача
иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.
Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш шакллари, талаб
қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати Иш берувчи томонидан Касаба
Do'stlaringiz bilan baham: |