ошириш
турлари тушунилиб, бунда ташкилотнинг энг тажрибали ходимлари
(мураббийлар) муайян бир меҳнат вазифасини амалга ошириш учун зарур бўлган
билимлар, кўникмалар ва малакаларни тажрибаси камроқ бўлган ходимларга режали
равишда етказишни таъминлайди.
Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув ёки
мураббий билан тузилган
меҳнат шартномаси, агар унга аввалбошданоқ мураббийлик қилиш тўғрисидаги
тегишли шартлар киритилган бўлса, мураббийликни амалга ошириш тўғрисида
буйруқ чиқариш учун асос бўлади. Мураббийлик қилиш тўғрисидаги
тегишли
шартлар деганда
31-иловада келтирилган мураббийнинг камроқ
тажрибага эга
бўлган ходимни ўқитиш учун сарфлайдиган иш вақти, мураббийлик вазифаларини
бажарганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори ва ўзга шартлар тушунилади.
9.4.
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиш чоғида
ходимлар таълим ташкилотида белгиланган қоидаларга риоя этиши, касбга тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини иш берувчига тақдим этиши шарт.
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиш чоғида ходимларнинг
зиммасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, бошқа
норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда, мазкур
Шартномада ва меҳнат шартномасида белгиланган
бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
9.5.
Таълим муассасаларида меҳнат шартномаси бўйича
ишидан ажралмаган
ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексида назарда тутилганига қўшимча равишда яна қуйидагилар
кафолатланади:
9.5.1.
ишни ўқиш билан бирга олиб бориш учун зарур бўлган кундалик ишнинг
бошланиши ва тамом бўлиши;
Do'stlaringiz bilan baham: