Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида
тарафлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
13.18.1.
ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида умумтаълим мактабларида
таҳсил олаётган кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳар бир
болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдорини _____ фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари
харид қилиш;
13.18.2.
ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг Ташкилот
ҳисобидан топширилишини ташкил этиш;
13.18.3.
ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида
дам олишларини таъминлаш;
13.18.4.
ходимларга болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари
нархини, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ходимларга эса дам олиш уйлари,
санаторийлар, профилакторий йўлланмалари нархини Ташкилот ҳисобидан тўлаб
бериш;
13.18.5.
Ташкилотга қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам
олувчи болаларни, шунингдек санаторий-профилакторийда дам олувчиларни
овқатлантириш учун касаба уюшмалари ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан
ажратиладиган меъёрга нисбатан _____ фоиз миқдорида Ташкилот ҳисобидан
қўшимча маблағ ажратиш;
13.18.6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги
ПҚ-1875-сонли “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгилаб қўйилган вазифаларни амалга
оширишга кўмаклашиш мақсадида ходимлар фарзандларини чет тилларига ўқитиш
учун моддий кўмак бериш.
13.19.
Тарафлар ётоқхоналар ва идоравий турар жойларни сақлаб туришга,
уларда яшаш учун ижтимоий-маиший шароитларни яхшилашга, яшовчилар орасида
маданий-оммавий, маънавият-маърифат ишларини олиб боришга Ташкилот
ҳисобидан маблағ ҳамда зарур ашёлар ажратиш мажбуриятини оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |