5.31.
Тегишли касаблардаги ишчиларга ишларнинг айрим технологик турлари,
ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича
тариф ставкаларини
оширишнинг тармоқ коэффициентлари ўрнатилади (Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори
билан
тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорларда).
5.32.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
6
сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган “Туман коэффициентлари,
шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган
табиий-
иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар Рўйхати”да кўрсатилмаган табиий-
иқлим шароитлари ноқулай бўлган айрим жойларда ишловчи ходимлар иш ҳақига ўз
маблағлари доирасида харажатлар, солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда,
устамалар (фақат нобюджет ташкилотларда) ўрнатилади.
5.33.
Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга,
шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга
(асосий ишидан озод этилиб ёки озод этилмасдан) жалб этилган юқори
малакали
ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш
19-иловага биноан амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: