сифатини ошириш, касб маҳоратини юксалтириш ишларидан жамоанинг ва алоҳида
ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида
Иш берувчи
Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа турдаги устама ҳақларни
ўрнатиши мумкин (масалан, юқори касб маҳорати учун, кўп йиллик узлуксиз
хизматлари учун, меҳнатдаги юқори ютуқлари учун, бажараётган
ишининг
мураккаблиги учун ёки алоҳида муҳим ишлар учун уларни бажариш вақтига).
5.26.
Иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича бошқа жойга ишга кўчиб
ўтган ходимларга, шунингдек тақсимот бўйича яшаш жойларидан ташқарида иш
жойи берилган таълим ташкилотларининг битирувчиларига қуйидагилар
компенсация қилинади:
ходим ва оила аъзолари (эр, хотин,
улар билан бирга яшайдиган, уларнинг
қарамоғида бўлган оила аъзолари) йўлкирасининг йўл
чипталарини олиш учун
қилинган ҳақиқий харажатлари миқдоридаги қиймати;
темир йўл ёки автомобиль транспортида ходимнинг ўзига __________
килограммгача ва у билан бирга кўчиб ўтаётган оила аъзоларига жами ___________
килограммгача бўлган мол-мулкни ташиш харажатлари;
йўлда бўлишнинг ҳар бир кунига хизмат сафарлари учун назарда тутилган
миқдорнинг ___________ бараварида суткалик тўловлар;
агар кўчиб ўтаётган ходимнинг ушбу жойда шахсий уй-жойи мавжуд бўлмаса
ҳамда иш берувчи ушбу ходимга ва унинг оила аъзоларига тегишли уй-жой тақдим
этмаса, уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
янги иш жойи бўйича бир ойлик тариф ставкаси (маош)нинг __________
баравари миқдорида бир марталик нафақа (кўтарма пул),
шунингдек ходим билан
бирга кўчиб ўтаётган ҳар бир оила аъзосига кўчиб ўтаётган ходим тариф
ставкасининг (маошнинг) ___________
баравари, башарти ушбу оила аъзолари
ходимга алоҳида уй-жой берилган кундан эътиборан ўн икки ой ичида кўчиб ўтса.
Do'stlaringiz bilan baham: