Қўшимча дам олиш кун(лар)и ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини
қисқартириш ҳисобига қопланади, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган
ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат
таътилининг амалдаги
давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш кун(лар)и ҳам қўшилади.
Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган
ҳолда ҳам йиллик таътил давомийлиги 15 иш кунидан кам бўлмаслиги таъминланади.
4.36
б. Хўжалик ҳисобидаги ташкилотларда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги «Расмий саналарни
нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни
белгилаш ва дам олиш
кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонларига биноан қўшимча дам олиш
кун(лар)и деб белгиланади.
Юқорида кўрсатилган қўшимча дам олиш кун(лар)ининг берилиши муносабати
билан ходимларнинг йиллик асосий ва қўшимча таътиллари давомийлиги ўзгармайди.
V.
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. МЕҲНАТНИ НОРМАЛАШТИРИШ.
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ.
5.1.
Ташкилотда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли (ва/ёки тарифсиз)
тизимларидан фойдаланилади.
5.2.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз
тизимидан фойдаланилганда Касаба
уюшмаси қўмитаси
Ходимлар фаолиятининг энг муҳим
самарадорлик
кўрсаткичлари (KPI)ни баҳолашда иштирок этади.
5.3.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими қўлланилганда иш ҳақи
Меҳнатга
ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси (ёки
Иш берувчи томонидан
Касаба уюшмаси
Do'stlaringiz bilan baham: