ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган
жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартиби,
агар томонлар
тарафидан ходимга тегишли жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш
тўғрисидаги келишув мавжуд бўлса;
Иш берувчи билан доимий алоқаларини таъминлаш мақсадида ходимни алоқа
воситалари билан таъминлаш, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланиш;
Иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникаларнинг
ходимнинг
айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан
Иш
берувчига қоплаб бериш билан боғлиқ шартлар;
ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва/ёки техника
воситаларидан, шунингдек алоқа
воситалари, шу жумладан Интернет тармоғидан
фойдаланган тақдирда харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари;
ходим ва
Иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат
шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;
ходимни ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда доимий иш жойига ўтказиш
шартлари.
Do'stlaringiz bilan baham: