Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


Download 0.5 Mb.
bet10/54
Sana25.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1295286
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
JSH-maketi

г) Ташкилотга Иш берувчининг таклифига биноан ишга жойлашган шахслар;
д) ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота-она, шу жумладан бева аёллар, бева эркаклар, никоҳдан ажралганлар, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар;
е) янги қурилган уйлар учун ипотека кредитини тўлаётган 30 ёшгача бўлган ходимлар;
ж) якка ёлғиз, фарзанди йўқ аёллар;
з) ____________________________________.
3.17. Ходимларга Иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш чоғида қуйидаги қўшимча кафолатлар белгиланади:
а) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 173-моддасининг учинчи қисмида мустаҳкамланганларига нисбатан ишдан бўшатиш нафақасининг _______ фоизга оширилган миқдорлари;
б) ишдан бўшатиш нафақасининг миқдорига таъсир кўрсатадиган иш стажига ходимларнинг _______ тармоқдаги ёки муайян касбга доир меҳнат фаолияти даврларини 6-иловага мувофиқ киритиш;
в) ушбу Ташкилотга иш берувчининг таклифи билан ишга кирган ходимларнинг кўрсатилган стажида ходим илгари меҳнат қилган ташкилотда ишлаган вақтни ҳисобга олиш;
г) вақтинчалик ходимга меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ўртача иш ҳақининг _______________ фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш;
д) ____________________________________.
3.18. Касаба уюшмаси қўмитаси Ташкилотда бандликни таъминлаш, ишдан озод этилаётган ходимларни ҳимоя қилиш масалаларини, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. (Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси).
3.19. Иш берувчи Ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга, жумладан, ҳудудларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигидаги турли ишлар, шунингдек газета ва журналларга мажбурий обуна қилишга жалб қилмайди.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling