Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


 Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда меҳнат қилувчилар учун Иш берувчи


Download 0.5 Mb.
bet13/54
Sana09.05.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1447436
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
2023-JSH-uz

4.13. Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда меҳнат қилувчилар учун Иш берувчи томонидан Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига асосан махсус танаффуслардан фойдаланиш имконияти берилади. Бунинг учун иш бажариладиган жойда махсус иситиладиган хона ажратилади. Ушбу танаффуслар ҳақ тўланадиган иш вақтига киритилади.
Бу танаффуслар ишланган ҳар бир соатдан сўнг камида 15 дақиқа давомийлигида берилади.
Бундай махсус танаффуслар бериладиган касблар, лавозимлар ва ишлар рўйхати 11-иловада келтирилган.
Мазкур норма йилнинг иссиқ фаслида очиқ жойларда ёки ёпиқ совутилмайдиган хоналарда меҳнат қилувчи ходимларга ҳам (ташқи ҳаво ҳарорати _______ даражадан юқори бўлганда) қўлланилади.
4.14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 202-моддасида назарда тутилган даврлардан ташқари, ходимга дам олиш учун эмас, балки қуйидаги мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг қуйидаги даврлари ҳам дам олиш вақтига кирмайди:
4.14.1. касаба уюшмаларининг сайлаб қўйиладиган органлари ишида, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар фаолиятида иштирок этиш;
4.14.2. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қарорлари билан тузилган комиссиялар ишида иштирок этиш;
4.14.3. касаба уюшмалари томонидан ташкил этиладиган таълим, маданий-маърифий ва спорт тадбирларида иштирок этиш;
4.14.4. юқори касаба уюшмаси органига ҳисобот топшириш, йўлланмалар олиш;
4.14.5. касаба уюшмасининг уставида белгилаб қўйилган (Қўмита, Раёсат, Ижроия қўмита, Пленум йиғилишлари, давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар ва бошқа) тадбирларда иштирок этиш;
4.14.6. ___________________________________________________________;
4.14.7. ___________________________________________________________.
4.15. Ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 205-моддасида назарда тутилган танаффуслардан ташқари иш куни (смена) давомида иш вақтига киритиладиган қуйидаги қўшимча танаффуслар берилади:
а) чанқоқни қондириш учун;
б) никотинга қарамлик туфайли;
в) намоз ўқиш учун;
г) табиий эҳтиёжларни қондириш ва таҳорат олиш учун;
д) дори воситаларини қабул қилиш учун;
е) умумтаълим мактабларида ўтказиладиган ота-оналар мажлисларида иштирок этиб келиш учун;
ж) рўзадор ходим ифторлик қилиши учун;
з) _____________________________________;
и) _____________________________________.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling