Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган


 ходим пандемия вақтида коронавирус инфекцияси билан касалланганда, Иш берувчи


Download 0.77 Mb.
bet12/19
Sana02.06.2024
Hajmi0.77 Mb.
#1833613
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
63523 Tarmok ZhSh maketi 2022 yil

11.16.2. ходим пандемия вақтида коронавирус инфекцияси билан касалланганда, Иш берувчи унга Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг _____ баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатади;
11.16.3. пандемия даврида иш жараёнида касалланган ходимларнинг даволанишига кетадиган харажатлар Корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
11.16.4. пандемия шароитида ходимнинг оила аъзоларидан касалланиб, даволанаётганларга Иш берувчи томонидан унга касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
11.16.5. пандемия муносабати билан касаллик юқтирган ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан Иш берувчи Корхонанинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
11.16.6. Иш берувчи юқумли вирус касаллигига чалинган ходимларга моддий ёрдам кўрсатиши, уларнинг даволаниши ва дори-дармонларнинг харажати (шу жумладан, ходимнинг болалари касал бўлса) учун тўловни амалга ошириши шарт;
11.16.7. коронавирус билан оғриб тузалган ходимларни Корхона ҳисобидан ҳар 6 ойда бепул тиббий кўрикдан ўтказади;
11.16.8. ходимларни иш фаолиятлари билан боғлиқ турли юқумли касалликларга чалинишлари мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида огоҳлантирувчи маълумотлар билан таъминлайди, стендлар, тарқатма материалларни чоп эттиради;
11.16.9. Корхона ходимлари ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш мақсадида Иш берувчи ходимларни иш жойларида антесиптик ва зарур санитария-гигиеник воситалар, ниқоблар билан таъминлашни, касаллик учун тест таҳлилларини топширишни, юқумли касалликларга қарши вакцина билан эмлашни, шунингдек иш жойларини, ошхонани, ювиниш хонасини, ҳожатхонани, Корхонага тегишли ётоқхоналарни, ишчиларни ташувчи транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишларини Корхона ҳисобидан амалга оширади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling