Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган
Download 0.77 Mb.
|
63523 Tarmok ZhSh maketi 2022 yil
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
II. ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИ
2.1. Қуйидагилар ушбу Шартноманинг тарафлари ҳисобланади: - иш берувчи - __________________ тимсолида (бундан кейин - Иш берувчи); - ходимлар - _____________________________ходимлари номидан бошланғич (корхона номи) касаба уюшмаси қўмитаси тимсолида (бундан кейин - Касаба уюшмаси қўмитаси) (ЎзР МК 20,36-модда). III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 3.1. Шартнома томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва 202_ йил 31 декабрга қадар амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, тарафлар янги шартнома тузгунча ёки мазкур шартномани ўзгартиргунча (тўлдиргунча) амалда бўлади (ЎзР МК 41-модда). 3.2. Тарафлар Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янги Шартнома тузиш тўғрисидаги масалани ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан 3 (уч) ой илгари муҳокама қилишга келишиб олдилар. 3.3. Агар тафлардан биронтаси ҳам Шартномага қўшимча, ўзгартириш киритиш ёки янги Шартномани қабул қилиш тўғрисидаги таклиф билан чиқмаган бўлса, Шартнома келгуси уч йилга узайтирилади ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш (конфереция) қарори билан расмийлаштирилади (ЎзР МК 53-модда). 3.4. Касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчи билан жамоа музокараларини олиб боради ва жамоа шартномасини тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлиб, унинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Агар Касаба уюшмаси қўмитаси жамоа шартномаси тузиш ёки амалдагисига қўшимча ва ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқса, Иш берувчи музокаралар олиб бориши шарт (ЎзР МК-22,31 модда). lV. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ 4.1. Шартноманинг амал қилиши корхонанинг барча ходимларига, Иш берувчи ва унинг вакилларига, шу жумладан Шартнома кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади (ЎзР МК 42-модда). 4.2. Тарафларининг ўзаро розилигига кўра, Шартноманинг бандларига белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш Низом асосида амалга оширилиб меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш(конференция) қарори билан расмийлаштирилади. Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Тармоқ келишуви қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак. Мазкур Шартномани тузувчи тарафларидан ҳеч бири амал қилиш муддатида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилишини бир томонлама тўхтатишга йўл қўймайди. 4.3. Иш берувчи ва унинг вакиллари меҳнат шартномасига ҳамда ички локал ҳужжатларга (ички меҳнат тартиби Қоидалари, лавозим йўриқномалари ва ҳ.к) амалдаги норматив–ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Шартнома қоидаларига зид келадиган шартларни киритмасликлари керак (ЎзР МК 5-модда). 4.4. Корхонанинг тобелиги ўзгарган, у қайта ташкил этилган ёки мулкнинг эгаси ўзгарган ҳолларда Шартнома, бирон бир томон уни бутунлай ёки алоҳида қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида маълум қилгунга қадар, кўрсатилган муддатгача амал қилади (ЎзР МК 43,44,45-модда). Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling