Меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Жамоа келишувларининг мазмуни


Download 176.89 Kb.
bet17/99
Sana13.05.2023
Hajmi176.89 Kb.
#1456740
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   99
Bog'liq
МЕҲНАТ КОДЕКСИ

52-модда. Жамоа келишувларининг мазмуни
Жамоа келишувларининг мазмунини тарафлар белгилайдилар.
Жамоа келишувларида:
меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва уни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам олиш тартиби;
нархларнинг ўзгариб боришига, инфляция даражасига, келишувларда белгилаб қўйилган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кам миқдори қонунчиликда назарда тутиладиган компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар;
(52-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ходимларнинг ишга жойлашишига, уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш;
экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш;
ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича махсус тадбирлар;
давлат корхоналарини хусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар ва ёшлар (шу жумладан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар) меҳнатидан фойдаланиш мақсадида улар учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар;
(52-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
ижтимоий шериклик ҳамда уч тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш, жамоа шартномаларини тузишга кўмаклашиш, меҳнат низоларининг олдини олиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоа келишувларида бошқа меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қонунчиликка зид келмайдиган қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
(52-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 176.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling