Меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик


Download 176.89 Kb.
bet26/99
Sana13.05.2023
Hajmi176.89 Kb.
#1456740
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   99
Bog'liq
МЕҲНАТ КОДЕКСИ

71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик
Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини текширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, касаба уюшмалари амалга оширадилар.
Меҳнат қилишга мажбурлашда, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.
(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.
Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин.
(72-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
(73-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
ходимнинг меҳнат вазифаси — мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
ишнинг бошланиш куни;
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.
(73-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 176.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling