Меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари


Download 176.89 Kb.
bet22/99
Sana13.05.2023
Hajmi176.89 Kb.
#1456740
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   99
Bog'liq
МЕҲНАТ КОДЕКСИ

65-модда. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.
(65-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади.
(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақасининг миқдори қонунчилик билан белгиланади.
(65-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда;
ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишсиз шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олинганда;
(66-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда;
ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишсиз шахс қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар);
(66-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;
ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;
ишсиз шахс вафот этганда.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон — 2021 йил 21 январдан кучга киради)
Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
(66-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, — бундай муассасада бўлган даврида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, — бундай ишларда иштирок этган даврида.
(66-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)

Download 176.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling