2-§. ТАЪТИЛЛАР
133-модда. Йиллик меҳнат таътиллари
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.
134-модда. Йиллик асосий таътил
Ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.
135-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар
Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун.
(135-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонунчиликка мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
(135-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.
(135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
136-модда. Йиллик қўшимча таътиллар
Қўшимча таътиллар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда);
(136-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.
(136-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |