Меҳнат муносабатлари ва меҳнат муносабатларини тартибга солишда давлатнинг роли. Меҳнат муносабатлари


болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа


Download 45.04 Kb.
bet5/7
Sana29.01.2023
Hajmi45.04 Kb.
#1137419
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мехнат муносабатлари (2)

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм деб белгиланган.
Айни пайтда, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун энг кам меҳнат ҳақи белгилашнинг алоҳида қоидалари ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 29 сентябрда 975-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи фондини шакллантириш тўғрисида Низом”га биноан бундай корхоналарда барча ходимлар учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш жорий этилиши ва унинг энг кам миқдори корхона қандай тармоққа қарашли эканлиги ва фаолият турига боғлиқ ҳолда белгиланади. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори календарь йил учун белгиланади ва ҳар йили қайтадан кўриб чиқилади.
Хорижий сармоя ва инвестициялар иштирокидаги корхоналарда муайян давр учун белгиланган меҳнат меъёрини ва меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажарган ходимларга тўланадиган ҳақ иш соатларининг миқдорига ва тармоқдаги ходимлар ўртача разрядининг тариф коэффициентига кўпайтирилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам даражасидан кам бўлиши мумкин эмас.
Кодекснинг 153-моддасига биноан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.
Бюджетдан молиялаштириладиган тармоқларда меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш учун асосан Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси қўлланилади.
Айни пайтда баъзи бюджет тармоқларида тармоқ тариф сеткалари ҳам жорий этилган.
 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ тизимлари жорий этилган.
Хўжалик ҳисобидаги айрим тармоқлар (ёқилғи-энергетика комплекси, темир йўллари, авиация, махсус қурилиш ва ҳоказолар)да ҳам тармоқ тариф сеткалари тармоқ келишувлари воситасида жорий этилган.
Хўжалик ҳисобидаги мустақил корхоналарда локал тариф сеткалари жорий этилиши мумкин.
Кодексининг 153-моддасига биноан меҳнат ҳақи шаклини ва тизимини танлаш ҳуқуқи меҳнат жамоаларининг ўзига берилган бўлиб, жамоа шартномалари ва касаба уюшмаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда акс эттирилади.
Маълумки, Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг асосан вақтбай ва ишбай шакллари ҳамда тариф тизими ва тарифсиз тизим қўлланилади.
Тарифсиз тизим асосан кичик бизнес субъектларига хос ҳолат бўлиб, баъзида меҳнат ҳақи миқдорини ходим қўшган меҳнат ҳиссасига боғлиқ бўлмаган омилларга боғлаб қўйиши мумкин. Масалан официантлар, сотувчилар меҳнатида комиссион тизим қўлланилади.
Шунинг учун ҳам касаба уюшмалари тариф тизимининг тарафдори ҳисобланади ва ҳар бир ходимнинг ўз разряди ва тариф коэффициенти бўлишини ҳимоя қилади.
Тариф тизими бўйича тўланадиган меҳнат ҳақининг таркибида иккита: тариф қисми ва тарифга қўшимча қисмлар мавжуд.
Меҳнат ҳақининг тариф қисмига ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши ёки ишбай баҳолар бўйича ҳақ) ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва қўшимча ҳақлар киради.
Меҳнат ҳақининг тарифга қўшимча қисмига ҳар қандай кўринишдаги устамалар, қўшимча тўловлар, компенсациялар, мукофотлар ва ҳоказолар киради.
Ушбу таркибий қисмларнинг фарқи шундаки, меҳнат ҳақининг тариф қисми – бу кафолатланган қисм ҳисобланади ва унинг миқдорини пасайтириш имкониятлари қонун ҳужжатлари билан чекланган.
Меҳнат ҳақининг тарифга қўшимча қисми эса, одатда меҳнатнинг якуний натижалари билан боғлиқ бўлиб, иш унумдорлиги пасайганда ушбу туркумга кирувчи тўловлар автомат тарзда камайтирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Шу боис ҳам касаба уюшмалари иш ҳақи фондининг тариф қисми, яъни кафолатланган қисми, юқори бўлишининг тарафдори.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сон қарорида қуйидагилар белгилаб қўйилган:

  • “Хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларининг рағбатлантирувчи ролини оширишни, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисмлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф сеткаларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар;

  •  ҳар бир ходимни тегишли даврда унга тўланадиган иш ҳақининг таркибий қисмлари, ушлаб қолинган пул миқдорлари ва унинг асослари, шунингдек тўланадиган умумий пул суммаси тўғрисида мажбурий тартибда ёзма шаклда хабардор қилсинлар”.

Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг тариф қисми ва тарифга қўшимча қисмлари ўртасидаги мақбул нисбат тармоқ келишувларида ва жамоа шартномаларида белгиланиши ва 50:50 дан кам бўлмаслиги тавсия этилади.

Download 45.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling