Иш вақтини илмий классификациялаш, яъни туркумларга ажратиш, меҳнатни нормалаш амалиётида кўп учрайдиган қуйидаги саволларга тўғри жавоб топишга имконият яратиши керак: - қайси иш вақти сарфлари ҳақиқатда ҳам зарур, шунинг учун вақт нормаси таркибига кириши керак?
- қайси иш вақти сарфлари шарт эмас ва вақти нормаси таркибига қўшилмаслиги керак?
- иш вақти ҳақиқий ва режалаштирилган сарфининг таркиби қанчалик мақсадга мувофиқ?
- иш вақтидан фойдаланилмаганлиги натижасида вужудга келган имкониятларнинг катталиги ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ёки хизмат кўрсатишга жорий этиш туфайли меҳнат унумдорлигини ошириш даражаси қандай?
?
Ходимнинг иш вақти
Нормалаштирилган
Танаффус
Нормалаштирилмаган
Иш вақти
кўзда тутилмаган
кўзда тутилган
унумли
тасодифий
унумсиз
Иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши - Демак, ходимнинг иш вақти қуйидаги икки гуруҳга: иш вақтига ва танаффус вақтига бўлинади.
- Иш вақти, ўз навбатида, ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун сарфланадиган вақтга ва ишлаб чиқариш топшириғини бажаришда кўзда тутилмаган ишларни бажариш учун сарфланандиган иш вақтига ажралади. Ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун керакли вақт унумли иш вақтига киради.
- Ишлаб чиқариш топшириғини бажаришда кўзда тутилмаган иш вақти тасодифий иш вақтига ва унумсиз иш вақтига бўлинади.
- Тасодифий иш вақтига мазкур ижрочи учун ишлаб чиқариш топшириғини бажаришда кўзда тутилмаган, аммо ишлаб чиқариш жараёнида қилиниши зарур бўлиб қолган ишлар киради.
- Унумсиз ишга технологик жараёнда кўзда тутилмаган, аммо унинг бажарилиши маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ёки унинг сифатини яхшилашга ҳеч қандай ёрдам бермайдиган операциялар киради.
Иш вақти сарфи ва унинг туркумланиши - Танаффус вақтлари шундай вақтки, бу вақт давомида ижрочи ишни ёки хизматни бажаришда бевосита қатнашмайди.
- Танаффус вақти нормалаштирилган танаффусларга ва нормалаштирилмаган танаффусларга бўлинади.
- Нормалаштирилган танаффус вақтига дам олиш учун, шахсий эҳтиёжлар учун, иш пайтидаги жисмоний тарбия учун ҳамда мавжуд технологиянинг ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган танаффус вақти киради.
- Нормалаштирилмаган танаффус вақти ишлаб чиқариш жараёнининг нормал бориши бузилиши оқибатида ҳамда меҳнат интизоми бузилиши натижасида вужудга келган танаффус вақтларига бўлинади. Биринчи ҳолда, танаффус меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш яхши йўлга қўйилмаганлиги, яъни баъзи бошқарма ходимларининг, мутахассисларнинг ўз ишларини пухта билмасликлари, ёрдамчи ишчиларнинг иш жойларига яхши хизмат кўрсатмасликлари ва ҳ.к.лар туфайли ижрочига боғлиқ бўлмаган вазиятда, иккинчи ҳолда эса, кўпинча ижрочининг айби билан содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |