- Иш жойига хизмат кўрсатиш вақти (ИХ) – бу, ходимнинг ўз иш жойига қараши ва у ерда тартиб сақлаши учун сарф қиладиган вақтдир.
- Иш жойига химат кўрсатиш вақтининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, у кўпчилик корхоналарда иш жойига технологик (Ихтек) ва ташкилий (Ихташ) хизмат кўрсатиш ҳамда қоплайдиган ва қопламайдиган хизмат кўрсатиш вақтига бўлинади. Масалан, иш куни смена давомида ейилиб ва ўтмас бўлиб қолган кесувчи асбобларни ўткирлаш ёки бошқасига алмаштириш, станокдаги қириндиларни олиш, станокни йўлга қўйиш (регулировка қилиш), эритмани керакли концентрацияга етказиш каби ишларга сарфланган вақт-техникавий хизмат кўрсатиш вақти ҳисобланади; жиҳозларни кўздан кечириш ва юргизиб ҳамда синаб кўриш, станокни мойлаш ва тозалаш, смена бошида асбобларни ва мосламаларни ҳозирлаб қўйиш, смена охирида иш жойини йиғиштириб-тозалаб қўйиш каби ишларга сарфланадиган вақт иш жойига ташкилий хизмат кўрсатиш вақти ҳисобланади.
Ходимнинг иш вақти сарфлари турларининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари - Иш вақти сарфларини таҳлил қилиш ва ҳар томонлама илмий асосланиган вақт (маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш) нормасини лойиҳалаш учун қопланадиган ва қопланмайдиган иш вақти сарфларини алоҳида-алоҳида ажратиб кўрсатиш ва ўрганиш лозим.
- Қопланадиган иш вақти сарфларига жиҳознинг ишлаши жараёни давомида ходим томонидан айрим асосий ва ёрдамчи ишларни бажарганда сарфланган вақтлар киради. Масалан, жиҳозни қиздириш ёки совитиш давомида атрофларини сарнанжом қилиш, иш наряди, чизма билан танишиш, жиҳознинг айрим қисмларини артиб қўйиш.
- Қопланмайдиган иш вақти сарфларига ходим томонидан айрим ёрдамчи ишларни, хизматларни бажараётганда сарфланган вақтлар киради. Масалан, енгил машина «Нексия» моторидаги мойнинг даражасини текшириш. Бундай ишлар, хизматлар, одатда, машинанинг ишлаш жараёни тўхтатилган ҳолатида бажарилади. Шунинг учун бундай вақт сарфлари вақт нормаси таркибига киритилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |