«Меҳнатни бошқариш усуллари» мавзуси бўйича кейс-стади кириш


Download 78.5 Kb.
bet4/4
Sana11.02.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1190134
1   2   3   4
Bog'liq
кейс стади

2. Ахборотли таъминот
“Ўзбекистон шампани” очиқ акциядорлик жамиятининг маълумотлари асосида корхонада меҳнатни бошқаришни такомиллаштириш масалаларини яхшилаш лозим.
2.1. Асосий материаллар
Қуйида “Ўзбекистон шампани” очиқ акциядорлик жамиятининг маълумотлари берилган. Ушбу маълумотлар асосида корхонада меҳнатни бошқаришни такомиллаштириш масалаларини яхшилаш лозим.



Кўрсаткичлар

2003 й.

2000 й.

2005 й.

Корхонанинг ялпи маҳсулоти, минг сўм

1547,6

2641, 2

3012,8

Корхонанинг ялпи харажатлари, минг сўм

1054,2

1873,4

2530,2

Соф фойда, минг сўм










Корхонадаги ишловчилар сони, киши

475

502

521

-Маъмурий персонал, киши

123

154

167

- ишчилар, киши

352

348

354

Иш ҳақи фонди, минг сўм

32145

36452

38541

Ўртача иш ҳақи, минг сўм










-Маъмурий персонал, минг сўм

70,0

85,7

98,6

- ишчилар, минг сўм










Меҳнат унумдорлиги, минг сўм










- ўртача бир соатда ишлаб чиқарилган маҳсулот, минг сўм










- ўртача бир ойда ишлаб чиқилган маҳсулот, минг сўм










Сменалар сони

1

2

2

Ускуналарнинг юкланиш даражаси, %

86,5

90,2

91,3

2.2. Қўшимча материаллар
“Ўзбекистон шампани” очиқ акциядорлик жамиятининг ҳисобот маълумотлари бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китоблар маърузалар матнининг бетида келтирилган..


2.3. Аниқлаш талаб этилади
1. “Ўзбекистон шампани” очиқ акциядорлик жамиятининг ҳисобот маълумотлари асосида корхонанинг соф фойдаси динамикаси аниқлансин. Корхона бўйича соф фойда динамикасидан фойдаланиб унинг графиги тузилсин.
2. Корхона бўйича ўртача иш ҳақи аниқлансин. Бундан ташқари ишчиларнинг ўртача иш ҳақи ҳисоблансин.
3. Корхонада меҳнат унумдорлиги аниқлансин. Ўртча бир соатда ва ўртача бир ойда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдори аниқлансин.
4. Ускуналарнинг юкланиш даражаси бўйича корхонада маҳсулот миқдорининг ортиб бориш динамикаси аниқлансин.
5. Сменалар сонининг ўзгариши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш неча фоизга ўзгарган. Сизнингча бу маҳсулот ишлаб чиқаришга ижобий таъсир кўрсатганми?
6. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси бўйича 2005 йилда 2003 йилга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ўзгарган? Бу сменалар сони ва ускуналарнинг юкланиш даражасига қанчалик боғлиқ бўлган?
7. Корхона харажатлари ўзгариши динамикасини ҳисобланг. Сизнингча бу харажатлар кўроқ нимага боғлиқ бўлган. Ўз фикрингизни асослаб беринг.
8. Корхонада харажатларни камайтириб бўйича қандай таклифларни ишлаб чиқиш мумкин? Нима учун?
9. Корхонада ишловчилар сонининг ўзгариши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига динамикада қандай таъсир кўрсатган? Маълум ҳисоб-китобларни ўтказиб ўз фикрингизни билдиринг.
10. Ишчиларнинг сонини ортиши ва сменаларнинг сонини ортиши маҳсулот ишлаб чиқаришга қандай таъсир кўрсатган? 2004 ва 2005 йилларни 2003 га йилга нисбатан қиёслаб ҳисоб-китоб ўтказинг ҳамда ўз фикрингизни билдиринг.
11. Иш ҳақи фонди динамикасини таҳлил қилинг. Уни графикда ифодаланг. Иш ҳақи фонди ўзгариши билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўртасида қиёсий таҳлил ўтказинг. Сизнингча иш ҳақи фондининг ўсиши маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишига қандай таъсир кўрсатган? Бундан келиб чиққан ҳолда иш ҳақини доимий ошириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, ўз фикрингизни билдиринг.
12. Корхона бўйича ўртача иш ҳақини ҳисобланг ва унинг динамикасини таҳлил қилинг.
13. Маъмурий персонал ва ишчилар ўртасидаги иш ҳақилари динамикасининг қиёсий таҳлилини ўтказинг. 2003-2005 йиллар орасида иш ҳақлари динамикасидаги тафовутларни солиштиринг.
14. Корхонада меҳнат унумдорилиги динамикасини ҳисобланг. Меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига қайси омиллар кўпроқ таъсир кўрсатган? Ишчилар соними, сменалар соними ёки ускуналарнинг юкланиш даражаси? Ўз фикрингизни баён қилинг.
15. Корхонада ўртача бир соатлик ва ўртача бир ойлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобланг. Ҳисоб-китоблар натижасидан келиб чиқиб ўз фикрингизни билдиринг.
16. Корхонанинг ташкилий тузилмаси сизнингча қандай бўлиши мумкин?
17. Корхонада маъмурий персонал сонини ортиши нимага олиб келиши мумкин? Маъмурий персонални камайтириш орқали корхона нимага эришади.
18. Альтернатив харажатлар назариясига асосан корхона кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариши учун нималарга эътиборини қаратиши лозим?
19. Корхонада меҳнат унумдорлигини ошириш учун ташкилий тузилмани қайта кўриб чиқиш лозимми?
20. Ўтказилган таҳлиллар ва кўрсаткичларни қиёслаш асосида корхонада меҳнатни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича ўз таклифларинингизни ишлаб чиқинг.
Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling