«Меҳнатни бошқариш усуллари» мавзуси бўйича кейс-стади кириш


Download 78.5 Kb.
bet1/4
Sana11.02.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1190134
  1   2   3   4
Bog'liq
кейс стади


«Меҳнатни бошқариш усуллари» мавзуси бўйича
КЕЙС-СТАДИ
Кириш
Меҳнат масалалари миллионлаб одамларнинг ҳаётий манфаатларига тааллуқлидир. Айрим ҳолларда уларни ҳал этиш жамиятдаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий реал ҳолатни ҳисобга олган ҳолда кенг ёндашишни талаб қилади. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида меҳнатга ва ижтимоий меҳнат муносабатларига таъсир этишнинг янги шакл ва усулларини қўллаш зарур.
Меҳнатни бошқариш бошқарув муносабатларининг турларидан биридир. Меҳнат бозорида ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам, ишдан ташқари вақтда ҳам инсон бир бутунлигича қолади. Бошқариш амалиётида буни ҳисобга олиш зарур. Меҳнат омилининг бошқа омиллар билан бирикмасини эмас, балки меҳнат муносабати туфайли юзага келадиган тирик инсонларнинг жамият ва бир-бирлари билан ҳзаро муносабатларнинг бутун мажмуасини бошқаришга тўғри келади.
Меҳнат билан чамбарчас боғланган жараёнлар ва муносабатлар доираси ижтимоий меҳнат муносабатларини юзага келтиради.
Бозор муносабатлари шароитида меҳнатни бошқариш масаласи ўта долзарбдир. Чунки айнан тўғри, аниқ, системали бошқарувгина корхона ва ташкилотларнинг ривожланиши, юқори даражадаги меҳнат унумдорлигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун меҳнатни бошқариш ишларининг самарадорлигини кузатиш, назорат қилиш, таҳлил қилиш далзарб масалалардан биридир.
Мазкур кейс бозор муносабатлари тизимида меҳнатни бошқариш ишларининг қай даражада ташкил этилганлигини, йўлга қўйилганлигини аниқлаш имконини беради.
Таклиф қилинган кейс қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради:
ўрганилаётган мавзу бўйича билимларини мустаҳкамлаш;
индивидуал ва гуруҳларда муаммоларни таҳлил қилиш ва ечимини топиш малака ва кўникмаларини ривожлантириш;
мантиқий тафаккурни ривожлантириш;
мустақил қарор қабул қилиш малакаларини эгаллаш;
ўқув ахборотини эгаллаганлик даражасини аниқлаш.


1. Ташкилий таъминот.

Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling