1. Тақиқловчи плакатлар:
а) Улама! Одамлар ишламоқда! - Оқ фонда қизил ҳарфлар. Қизил ҳошия.
б) Улама! Линияда ишлар олиб борилмоқда! - Қизил фонда оқ ҳарфлар. Оқ ҳошия.
в) Очма! Одамлар ишламоқда! - Оқ фонда қизил ҳарфлар. Қизил ҳошия.
2. Буюрувчи плакатлар:
а) Шу ерда ишла! б) Шу ерда ичига кир!
Иккала плакат учун: яшил фонда оқ айлана, қора ҳарфлар, қизил ҳошия, оқ ҳошия.
3. Кўрсатма берувчи плакат:
а) Ерга уланган! - Кўк фонда қора ҳарфлар.
15.
|
Электр қурилмалардаги шиналар қайси ранглар билан белгиланади?
Шиналар қуйидаги ранглар билан белгиланади:
уч фазали ўзгарувчан токда: A фазали шина - сариқ, B фазали шина - яшил, C фазали шина - қизил, N ноль фазали шина - мовий ранг;
доимий токда: мусбат шина (+) - қизил ранг, манфий шина (-) - кўк ранг, N ноль фазали шина - мовий ранг.
|
16.
|
Электр қурилмаларнинг қайси қисмлари ерга уланиши шарт?
Қуйидаги қисмлар ерга уланиши шарт:
- электр машиналар, трансформаторлар, аппаратлар, ёриткичларнинг корпуслари;
- электр аппаратларнинг узатмалари (приводлари);
- ўлчов трансформаторларининг иккиламчи чулғамлари;
- тақсимот шчитлари, бошқарув шчитлари, шчитча ва шкафларнинг каркаслари, шунингдек, ечиб олинадиган ёки очиладиган қисмлар, агар уларда ўзгарувчан ток учун 42 В дан юқори кучланиш ёки ўзгармас ток учун 110 В дан юқори кучланишга эга ускуна (жиҳоз) ўрнатилган бўлса;
- тақсимловчи қурилмаларнинг металл конструкциялари, металл кабелли конструкциялар, уловчи муфталар, назорат кучли ток кабелларининг металл қобиқлари ва совутлари, симларнинг металл қобиқлари, электр симларнинг металл енглари ва қувурлари, кабель ва шу кабилар ўтказилган лотоклар, коробкалар (қутилар), сим торлар, трослар ва пўлат тасмалар (полосалар);
- назорат кабелларининг металл қобиқлари ва совутлари;
- кўчма ва сайёр электроприёмникларнинг (электр қабул қилгичларнинг) металл корпуслари
- станоклар (дастгоҳлар), машиналар ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларига ўрнатилган электр ускуналар.
|
17.
|
Кучланиш йўқлигини текшириш.
Бундай текширув иш участкасида кучланишни ўчириб қўйиб бажариладиган барча ишларни бошлашдан олдин ўтказилиши шарт. Барча фазалар орасида, ҳар бир фаза билан ер орасида, ҳар бир фаза билан ҳар бир сим ва биринчи сим орасида кучланиш йўқлигини текшириш ишларини огоҳлантирувчи плакатлар осилгандан кейин ишлашга рухсат берувчи шахс томонидан бажарилиши шарт. Кучланиш йўқлиги заводда ишлаб чиқарилган кучланишкўрсаткич ёрдамида текширилиши шарт. Бундай кучланишкўрсаткични ишлатишдан один унинг созлиги ва ишга яроқлилиги шу мақсадга мўлжаллаган асбоблар ёрдамида, ёки иш жойига яқин жойлашган ва аниқ кучланиш остида турган ток оқувчи қисмларнинг ёнида аниқланиши лозим. Агар ўшандай асбоблар қўл остида бўлмаса ва иш жойининг ўзида кучланишкўрсаткичнинг созлигини текшириб олишнинг имкони бўлмаса, асбобнинг ишга яроқлилиги бошқа электр қурилмада текшириб олиниши мумкин.
Агар юқоридаги усулда текшириб олинган кучланишкўрсаткич ерга тушириб юборилган бўлса ёки зарблар, турткилар остида қолган бўлса, у ҳолда уни қайта текширувдан ўтказмасдан ишлатиш тақиқланади.
Ўчириб қўйилган ускуна ва жиҳозларда кучланишнинг йўқлигини текшириш ишлари барча фазаларда, узгич (виключатель) ва ажраткичларда (разъединителларда) эса 6 та кабель уланиш жойининг барчасида, барча қисқичларда (зажимларда) бажарилиши шарт.
Агар иш жойидаги электр занжирда узилиш жойи бўлса, у ҳолда кучланишнинг йўқлиги узилиш жойининг ҳар иккала томонидаги ток оқувчи қисмларда текширилади. Доимий тўсиқлар бевосита кучланишнинг йўқлигини текширишдан олдин олиб ташланади ёки очилади. 1000 В гача кучланишли электр қурилмалардаги текширув III гуруҳга (группага) эга битта ходим томонидан амалга оширилади.
|
18.
|
Қандай ишлар кучланишни ўчириб қўйиб бажариладиган ишлар ҳисобланади?
Кучланишни ўчириб қўйиб бажариладиган ишлар шундай ишларки, бунда иш олиб борилаётган электр қурилманинг (ёки унинг бир қисмининг) барча ток оқувчи қисмларида ишчи кучланиш ўчириб қўйилган бўлиб, кучланиш остида турган қўшни элекр қурилмага кирадиган йўллар ёпиқ бўлади.
|
19.
|
Қандай ишлар ток оқувчи қисмлар ва уларнинг яқинидаги кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган ишлар ҳисобланади?
Ток оқувчи қисмлар ва уларнинг яқинида бажариладиган ишлар шундай ишларки, бунда ишлар бевосита ана шу қисмларда бажарилади. 1000 В гача бўлган кучланишда бундай ишларга ток оқувчи қисмларга 1 метрдан қисқароқ масофа яқинидаги ишлар ҳам киради.
Ток оқувчи қисмлар ва уларнинг яқинидаги кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган ишларни камида 2 нафар ходим бажаради, улардан бевосита ишни бажарувчиси электр хавфсизлик бўйича камида IV гуруҳ (группа) соҳиби бўлиши, қолганлари эса камида III гуруҳ (группа) соҳиблари бўлишлари лозим.
|
20.
|
Қандай ишлар кучланиш остидаги ток оқувчи қисмлардан узоқда кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган ишлар ҳисобланади?
Кучланиш остидаги ток оқувчи қисмлардан узоқда кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган иш шундай ишки, бунда ишлаётган ва таъмирлаш асбобларини қўллаётган одамларнинг 1000 В гача бўлган кучланишли электр қурилмалардаги ток оқувчи қисмларга 1 метрдан қисқароқ масофага тасодифан ва ногаҳон яқинлашиб қолишлари имконсиз бўлиб, бундай яқинлашиб қолишнинг олдини олишга қаратилган техник ва ташкилий чоралар кўрилишига (мисол учун, узлуксиз назорат қилиб туришга) ҳожат йўқ.
|
21.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |