Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet17/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Газдан хавфли ишларни тайёрлаш учун масъул шахснинг жавобгарлиги ва вазифалари нималардан иборат?
Масъул шахс этиб мустақил иш олиб боришга рухсатномага эга қурилма бошлиғи тайинланади. Унинг йўқлигида - цех бошлиғининг ўринбосари, ишлаб чиқариш бошлиғи.
Наряд-рухсатномада (ГХИни қайд қилиш журналида) кўрсатилган тайёрлаш ишларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун жавоб беради.
ГХИни тайёрлаш учун масъул шахс вазифалари қуйидагилардан иборат:
- катта опреатор билан келишилган ҳолда тайёрлаш ишларини бошлаш;
- НРда (ГХИни ҳисобга олиш журналида) кўрсатилган барча тайёрлаш тадбирларининг бажарилишини таъминлаш;
- ишларни зарурий материаллар ва мосламалар билан таъминлаш;
- тайёрлаш ишлари тугуганидан сўнг ҳаво муҳитининг таҳлил қилинишини таъминлаш;
- тайёрлаш ишларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини текшириш ва наряд-рухсатномага имзо қўйиш орқали ГХИ бажарилишига рухсат бериш;
- объект ва ижрочиларнинг ГХИни бажаришга тайёрлиги тўғрисида завод диспетчерига ёки Муборак ВОга хабар бериш;
- ГХИ чет ташкилотлар томонидан бажариладиган тақдирда:
- ишларни хавфсиз бажариш қоидалари тўғрисида ижрочиларга йўл-йўриқлар бериш. ГХИ тугаганидан сўнг бажарилган ГХИ ҳажмини шу ишларнинг бажарилиши учун масъул шахсдан қабул қилиб олиш, опрессовкани ўтказиш ва наряд-рухсатномани ёпиш.



4.



Газдан хавфли ишларни бажариш учун масъул шахснинг жавобгарлиги ва вазифалари нималардан иборат?
ГХИни бажариш учун масъул шахс шу ишлар бажарилишининг хавфсизлиги, ижрочиларнинг етарли даражадаги малакаси, ишларга техник раҳбарлик қилишга жавоб беради. ГХИни бажариш учун масъул шахс тайёрлаш ишлари учун масъул шахс билан биргаликда қуйидаги вазифаларни бажаради:
- тайёрлаш ишларининг тўлиқ бажарилганлигини, объектнинг ГХИни олиб боришга тайёрлигини текшириш ва бу ҳақда наряд-рухсатномага имзо қўйиш;
- ижрочиларнинг соғ-саломатлигини текшириш;
- ижрочиларда шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ), зарур асбоб ва мосламаларнинг бор-йўқлигини текшириш;
- ҳаво муҳитининг таҳлил қилинишини таъминлаш;
- наряд-рухсатномага мувофиқ ГХИни бажариш ҳажмини назорат қилиш;
- танаффусдан кейин ГХИни қайта бошлашдан олдин ГХИни бажариш шарт-шароитлари ўзгармаганлигига ишонч ҳосил қилиш;
- бажарилган ГХИ ҳажмини ГХИни тайёрлаш учун масъул шахсга топшириш;
- герметиклик текшириб чиқилгандан кейин наряд-рухсатномага ГХИни тайёрлаш учун масъул шахс билан биргаликда имзо қўйиб, наряд-рухсатномани ёпиш.

5.


ГХИни бажаришда ходимларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
ГХИга 18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган ва шундай ишларга қўйиш учун зарурий билимлар имтиҳонидан ўтган шахслар қўйилади. Улар ШҲВдан фойдалана билишлари, биринчи тиббий ёрдам кўрсата олишлари, ишларни бажаришдаги ХТни билишлари шарт. Аёллар технологик регламентда назарда тутилган ГХИга МтҚКга (КЗоТга) мувофиқ қўйилади. КИПлардан (кислородли изоляцион противогазлардан (газниқоблардан)) фойдаланган ҳолда бажариладиган ГХИга фақат МВО ва ДГСД ходимлари томонидан ўқитилган шахсларгина қўйилади.

6.


Газдан хавфли ишлар таърифи
ГХИга технологик асбоб-ускуна ва жиҳозларни кўздан кечириш, тозалаш, таъмирлаш, созлаш, герметикликдан чиқариш билан боғлиқ ишлар киради. Бундай ишлар бажарилаётганда ишчи зонага портловчи ёки заҳарли газлар ажраб чиқиши мумкин ёки ажраб чиқиш хавфи бўлади. Шунингдек, ГХИга ҳаво таркибида кислород миқдори етарли бўлмаган (20% дан кам бўлган) ишлар ҳам киради.
Ҳар цехда ГХИ рўйхати ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай рўйхатда қуйидаги ГХИ кўрсатилган бўлади:
- наряд-рухсатнома расмийлаштирилиб бажариладиган ишлар (тозалаш, таъмирлаш, ички кўздан кечириш);
- наряд-рухсатнома расмийлаштирилмай, журналда қайд қилган ҳолда бажариладиган ишлар (технологик жараённи амалга ошириш билан боғлиқ даврий ишлар);
- аварияларни бартараф қилиш ва локаллаштиришдаги ГХИ.

7.



Технологик қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик қоидалари нималардан иборат?
Қурилма технологик регламент ва барча зарурий йўриқномалар тўплами мавжуд бўлган ҳолдагина фойдаланишга топширилиши мумкин.
Қурилма масъул МТХлар раҳбарлигида ишга туширилади.
Ҳар бир қурилмада аварияни баратараф қилиш режаси (АБҚР) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши шарт.
Қурилмани фавқулодда (авариявий) ўчириш АБҚРга мувофиқ амалга оширилади.
Қурилмага хизмат кўрсатувчи ходимлар тегишли малакага эга бўлишлари, мустақил ишлашга рухсат олган бўлишлари, схемани, барча аппаратлар, қувурлар, НЎАваАларнинг (КИПиА) белгиланган вазифаларини билишлари лозим.
Бутун технологик асбоб-ускуна, асосий қулфлаш арматураси қурилманинг технологик схемасига мувофиқ технологик индексацияга эга бўлиши шарт. Аппаратлар, қувурлар, эстакадалар лойиҳага муовиқ ерга уланган бўлиши керак.
Қурилмаларни эксплуатация қилишда (ишлатишда) қуйидагилар устидан назорат ўрнатилиши шарт:
- барча технологик параметрлар;
- аппаратлар, асбоб-ускуналар, НЎАваАларнинг созлиги ва ишга яроқлилиги;
- ўт ўчириш тизимининг, портлаш хавфини туғдирувчи концентрация сигнализаторларининг созлиги ва ишга яроқлилиги;
- ерга улаш контурининг созлиги ва ишга яроқлилиги;
- қурилмалар ва ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳаво муҳити.

8.



Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling