Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet4/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Иш берувчининг ташкилотда меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича мажбуриятлари
Иш берувчининг асосий мажбурияти ишчи ва ходимлар учун хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиб бериш бўлиб, бу иш ишлаб чиқариш травматизмининг келиб чиқиш сабабларига ва касбий касалликларга қарши профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан бажарилади.

20.

Аёллар меҳнатини муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Аёллар меҳнатидан оғир, зарарли ва ер ости ишларида фойдаланиш тақиқланади, шунингдек, тунги ишларга, асосий иш вақтидан ташқари вақтда ҳамда дам олиш кунларида бажариладиган ишларга жалб қилиш, хизмат сафарларига эмизикли, ҳомиладор аёлларни ёки 3 ёшгача бўлган гўдакларнинг оналарини юбориш ман этилади.

21.


Хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни бажариш тартиби
Мажбурий равишда 2 нусхада наряд-рухсатнома расмийлаштириши лозим. Наряд-рухсатномани цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари беради. Раҳбар махсус (мақсадли) йўл-йўриқлар беради ва бу тўғрида ана шу нарядда қайд қилади.

22.

Машина ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмлари ва ишчи органлари яқинидаги хавфли зона чегараси қандай масофа билан белгиланади?
5 метргача

23.


Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва технологик жараёнларга оид хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Ҳар бир асбоб-ускунанинг паспорти, синов схемаси, синов натижалари, хавфсиз эксплуатация қилиш йўриқномаси бўлиши шарт. Вибрация (силкиниш), шовқин, ультратовуш рухсат этилган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак. Конструкцияси пишиқ бўлиши керак. Ҳимоя воситалари, сигнал берувчи қурилмалар ўрнатилган бўлиши лозим. Ишловчи ходимларга салбий таъсир кўрсатувчи хавфли ва зарарли омиллар бартараф қилинган бўлиши шарт.

Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling