Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet8/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

2-4 кишининг ўлими билан тугаган группавий бахтсиз ҳодисани текшириш комиссиясини тузиш туғрисидаги буйруқ ким томонидан чиқарилади? Комиссия таркиби.
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ буйруғи асосида меҳнат бўйича давлат техник нозорати, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда, юқори турувчи ташкилот раҳбари иштирокида. Раис - «Саноатгеоконтехназорат» ДИ нозири. Комиссия таркибига, шунингдек, меҳнат бўйича бош давлат техник нозири ҳам киради.



18.


5 ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисани текшириш комиссияси қандай тузилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан.

19.




Агар бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган жабрланувчи вафот этса, иш берувчи бу ҳақда кимга ва қайси муддатда хабар бериши шарт?
Зудлик билан қуйидагиларга хабар бериши шарт:
- меҳнат бўйича давлат техник нозорати;
- юқори турувчи ташкилот;
- вилоят меҳнат бошқармаси;
- маҳаллий прокуратура;
- ўз ходимини ишга жўнатган ташкилот;
- «Саноатгеоконтехназорат» ДИнинг маҳаллий бўлинмаси;
- касаба уюшмаларининг вилоят кенгаши;
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги.

20.


Агар иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса ёки у тузиб берган далолатнома мазмунига жабрланувчи рози бўлмаса, жабрланувчи қаерга мурожаат қилиш лозим?
Жабрланувчи ёки манфаатдор шахс корхона касаба уюшма қўмитасига мурожаат қилади. Касаба уюшма қўмитаси 10 кунлик муддат ичида бахтсиз ҳодиса ҳолатларини ўрганиб чиқиб, иш берувчидан Н-1 далолатномасини тузиб беришини ёки қайта тузиб беришини талаб қилади. Агар иш берувчи бош тортса, у ҳолда касаба уюшма қўмитаси меҳнат бўйича давлат техник нозирига мурожаат қилади. Иш берувчи давлат техник нозири талабларини бажаришга мажбурдир.




Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling