Меҳнатни муҳофаза қилиш


Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг асосий мақсади, вазифалари ва ҳуқуқлари


Download 43.28 Kb.
bet9/11
Sana20.02.2023
Hajmi43.28 Kb.
#1215975
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ буйича

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг асосий мақсади,
вазифалари ва ҳуқуқлари

Мулкчилик шакли Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига асосан меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Коллегияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 1995 йил 14 декабрдаги 8/3-60-сонли қарори билан тасдиқланиб, 1995 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 196-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида»ги Низомга кўра ҳар бир корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил сайланади.


Вакиллар сайловини ўтказиш масъулияти иш берувчи ва корхона касаба уюшмаси қўмитасига юклатилади. Вакиллар сони ишлаб чиқаришдаги шароитларга, бўлинма ва участкаларда жамоатчилик назоратини олиб бориш эҳтиёжига қараб аниқланади. Бу мажбурият албатта жамоа шартномасида белгиланиши керак.
Вакил ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб боради, ходимларга маслаҳатлар беради ва иш олиб боришда хавфсизлик талабларига риоя қилиниши бўйича ходимларни огоҳлантириб боради.
Вакил қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иш берувчилар ва бўлинмалар раҳбарлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ва бошқа ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилиш;
ўзи мустақил ёки назорат идоралари ходимлари билан биргаликда меҳнат шароитлари ҳолатини текшириш, бўлинмалар раҳбарларига ва иш берувчига меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларининг бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича таклифлар бериш;
ходимларнинг махсус кийим, пойабзал ва бошқа индивидуал ҳамда жамоавий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан ўз вақтида таъминланишини текшириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этиш;
корхона бошлиғи ва бошқа мансабдор шахслардан ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ахборот олиш;
ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф борлиги аниқланган ҳолларда бўлинмалар раҳбарларига ва иш берувчига ишни тўхтатиш тўғрисида талаб қўйиш;
касабақўм топшириғига биноан ишлаб чиқариш объектлари ва воситаларини ишлатишга қабул қилиш комиссияси ишида, янги техника ва жиҳозларни синовдан ўтказишда қатнашиш;
ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланганда томонларнинг аралаш жавобгарлигини ҳал қилиш учун жабрланувчи манфаатини ҳимоя қилган ҳолда, корхона маъмуриятининг айби даражаси тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасига таклиф киритиш;
меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларини бузган ёки ўзининг хатти-ҳаракати, лоқайдлиги билан ўзига ва бошқаларга хавф туғдирган ходимларни жавобгарликка тортиш бўйича иш берувчига ва бўлинма раҳбарига мурожаат қилиш.

Download 43.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling