Менежер ташкилотнинг азоси бўлиб, бошқарув фаолиятини


Download 8.56 Kb.
Sana04.01.2023
Hajmi8.56 Kb.
#1078825
Bog'liq
Бошқариш фанид


Бошқариш фанида марказлаштирилган ҳолда ечиладиган, ташкилотнинг барча аъзолари ва таркибий қисмлари учун умумий ҳисобланган масалалар бошқаришнинг зарурийлигини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам ҳозирга келиб "менежер" номли мутахассислик шаклланганки, юқоридаги вазифалар билан фақат (ёки асосан) раҳбарлар (менежерлар) шуғулланадилар.

Менежер – ташкилотнинг азоси бўлиб, бошқарув фаолиятини



амалга оширадиган ва бошқарув вазифаларини ҳал етишга масул бўлган ходимлар. Юқори масулият билан айтиш мумкинки менежерлар ташкилот учун енг зарурий инсонлардир. Албатта, ҳар бир менежер олдига қўйилган вазифа, масъулият бўйича ташкилот учун хар хил муҳимликда урин егаллайдилар, чунки улар томонидан бажарилаётган вазифалар мазмуни, масъулияти ва ҳажми бўйича ҳар хил ҳамда ташкилотнинг бошқарув иерархияси бўйича тақсимланади.

Менежерлар деб, бошқарув санъати ва маҳоратига ега бўлган малакали ва ёлланиб ишлайдиган мутахассисларга айтилади. Ҳар бир менежер маълум капитал тўплаб ўз ишини очиши мумкин ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил етиши мумкин. Аммо ҳамма тадбиркор менежер бўла олмаслигини узоқ муддатли тажриба кўрсатмокда. Чунки менежер бўлиш учун фақат ёки билим ёки мутахассислик ҳақида диплом бўлиши етарли емас. Бунда оллоҳдан аталган қобилият – ташкилотчилик, етакчилик, ўз сўзини ўтказа биладиган, мулоқотни билиш санъатига ега ва шунга ўхшаган хислатларга ега бўлиши керак.
Download 8.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling