10-маъруза Ечиладиган масалалар турлари
Download 118.91 Kb.
|
10-маъруза Ечиладиган масалалар турлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Динамик моделда
- Тарқоқ моделлар деганда
10-маъруза Ечиладиган масалалар турлари Режа: Математик моделлаштиришда тўғри ва тескари масалалар. Коррект ва нокоррект масалалар. Объектнинг математик моделини қуриш бир неча мураккаб босқичлар асосида олиб борилади. Математик моделлаштириш фани математика, механика, физика, информатика, кимё, биология, экология ва бошқа фанларни ўз ичида мужассамлаштириб, у ҳар бир соҳа мутахассисидан чуқур билимларни эгаллашни тақозо этади. Объектни математик моделлаштириш натижасида асосан уч хил модел ҳосил бўлади: статик моделлар, динамик моделлар ва тарқоқ моделлар. Статик моделларда текширилаётган объект хусусиятлари вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда қаралади, яъни масаланинг ечими вақтга умуман боғлиқ эмас ёки вақт ўзгариши масаланинг ечимига етарлича кам таъсир этади. Бу ҳолда объект фазовий координаталарга боғлиқ равишда ўрганилади. Динамик моделда эса аксинча, объект хоссалари фақат вақтга боғлиқ равишда моделлаштирилади. Бу масалаларнинг ечими фазовий координаталарнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмайди. Агар биз бу масалаларда вақтни ҳисобга олмасак, тузилган математик модел нотўғри бўлади ва текширишлар натижасида биз бошқа масаланинг ечимига эга бўлиб қоламиз. Бир вақтнинг ўзида ҳам фазовий координаталар ҳамда вақт ўзгаришига боғлиқ бўлган объектлар тарқоқ модел кўринишида моделлаштирилади. Бу ҳолда ўрганилаётган объект хосса ва хусусиятларига вақт ўзгариши ҳамда бу объектнинг фазода жойлашиши катта таъсир қилади. Тарқоқ моделлар деганда хусусий хосилали тенгламаларни ўз ичига олган моделлар тушунилади. Хусусий ҳосилали дифференциал тенглама деганда бир нечта ўзгарувчиларнинг номаълум функциялари ва уларнинг хусусий ҳосилаларини ўз ичига олган дифференциал тенглама тушунилади. Математик модел - математик белгилар ёрдамида ташқи дунёда содир бўлаётган ҳодисаларнинг ифодаланишидир. Математик моделлаштириш - аниқлаштириш, башорат қилиш ва бошқариш усули ҳисобланади. Download 118.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling