Менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси


Download 136.91 Kb.
bet1/7
Sana31.01.2024
Hajmi136.91 Kb.
#1818237
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
k3lQRrk2VsBcZA7JgkuYBloLDt4KaaSRRVXsIgNN


Менежер ва раҳбарлик услуби тушунчаси

  1. Менежерлар бошқарув поғонасининг уч тоифаси.

  2. Раҳбарлик усулубига қараб раҳбарнинг турларга ажратилиши.

  3. Раҳбар фазилатлари тўғрисида Гиппократ фикрлари.

  4. Раҳбарга қўйиладиган талаблар. Раҳбар маданияти.



Менежер - бу махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир-асрорлари, қонун-қоидаларини пухта эгаллаган малакали мутахассисдир. Менежер бу ёлланма бошқарувчи бўлиб, алоҳида ижтимоий қатламга мансуб бўлади.
Компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятига эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчилар менежерлар деб юритилади.
Менежерлар бошқарув поғонасига биноан уч тоифага бўлинади:

  • Юқори поғона менежерлари.

  • Ўрта поғона менежерлари.

  • Қуйи поғона менежерлари.

Юқори поғона менежерлари фирма истиқболини белгилаш, унинг келажаги учун аҳамиятли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бир сўз билан айтганда фирма режасини ишлаб чиқади ва уни амалга оширади.
Ўрта поғона менежерлари фирма фаолиятининг айрим томонларини, чунончи, ишлаб чиқариш, товарларни сотиш, нарх белгилаш, молия фаолияти, янги товарларни ўзлаштириш, технологияни қўллаш, меҳнатни ташкил этиш кабиларни бошқариш билан шуғулланади.
Қуйи поғонали менежерлар қуйи бўғинда, масалан, цех, бўлим, бригада доирасида ишни ташкил этиш, кунлик, ҳафталик, ойлик иш топшириқларининг бажарилишини бошқариб боради.
Тўғри, корхонани бошқариш бевосита мулк эгасининг вазифаси дейишимиз мумкин. Аммо бошқариш учун мулк эгаси бўлиш шарт эмас. Шу хусусдан оркестрни бошқарувчи дирежёр мусиқа асбобларининг эгаси бўлмаса ҳам ўз ишини қилавериши ўринли. Бошқариш вазифасини корхона эгасининг ўзи ёки ёлланган, аммо мулкдор номидан иш қилувчи менежер бажаради.
Иқтисодий алоқалар мураккаблашган сари менежер хизматига талаб ошади, ўз ишининг устаси бўлган махсус ижтимоий тоифа-менежерлар тоифаси пайдо бўлдики, унинг алоҳида ижтимоий мақоми бор. Менежер ғоят мураккаб, ўта масъулиятли иш билан шуғулланиши, фирманинг ҳаёт-момотига жавобгар бўлганлиги учун ҳам ёлланиб ишловчилар орасида энг катта хизмат ҳақи олади.
Бошқарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чиқаришида замонавий менежер:

  • раҳбар-бошқарувчи;

  • раҳбар-дипломат;

  • раҳбар-мураббий, тарбиячи;

  • раҳбар-инсон;

  • раҳбар-тадбиркор;

  • раҳбар-инноватор сифатида майдонга чиқади.

Ҳар бир менежер ўзига хос бошқарув услубига эга. Услуб - бу ишлаш, бошқаришдаги ўзига хос йўл, усул маъносини англатади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим:

  • бошқарув услуби;

  • иш услуби;

  • раҳбарнинг иш услуби.


Download 136.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling