Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Download 240.62 Kb.
bet1/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ


МЕНЕЖМЕНТ НАЗАРИЯСИ ФАНИ БЎЙИЧА АТАМАЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ЛУҒАТИ
Глоссарий


Авторитет – ходимларнинг рахбарни хурмат қилиши, хурмат юзасидан унинг фикр-мулохазаларига, маслахатларига қулоқ тутиши, унинг гапини икки қилмасликка, буйруқларини ўз вақтида ўринли бажаришга уриниши.
Адаптация – ташқи (ички) мухитда объектив тарзда мавжуд бўлган шарт-шароитларга кишининг (ёки ташкилотнинг) мослашиб бориши.
Акция – акция сохибининг акционерлик жамиятининг устама фондига маълум миқдордаги сармоя жойлаштирганини ва шунинг асосида диведенд шаклидаги фойда олишга хақли эканлигини англатувчи қимматли қојозлар тури.
Аксикреация (лот. ахio – қиммат, creatio - яратиш) кишида (ёки ташкилот миқёсида) янгича қадриятлар тизимини шакллантириш ёхуд шу вақтга қадар мавжуд бўлган қадриятларни мохиятан ўзгартириш, мазмунан янгилаш, қайта кўриб чиқиш тизими.
Альтернатива – бир-бирига қарама-қарши, зид бўлган вариантлардан бирини танлаб олиш заруриятининг ифодаланиши.
Аппеляция – иерархия бўйича қуйи појонадаги ташкилотнинг хатти-харакати (чиқарган қарорлари)дан норози бўлиб юқори појонадаги ташкилотга ариза билан мурожаат этиш.
Арбитраж – низоли вазият қатнашчиларининг умумий розилиги билан қабул қилинган воситачи (суд органи) томонидан бахс-мунозарали масаланинг кўриб чиқилиши ва хукмни чиқарилиши.
Аттестация – ташкилот (ёки алохида олинган ходим)нинг фаолияти белгилаб қўйилган хуқуқий меъёр ва талабларга нечојли мос эканлигини аниқлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар.


Ахборот – тақдим этилиш шаклидан қатъий назар, предмед, далил, вoқеа, ходиса ва жараёнлар хақидаги маълумотлар.
Ахборот эгаси – қонун ёки ахборот эгаси томонидан белгиланган хуқуқлар доирасида ахборотга эга бўлган ва ундан фойдаланаётган хамда фойдаланиш ваколатларини амалга ошираётган субъект.
Ахборот излаш – ахборот массивида олдиндан белгиланган излаш шарти талабини қондирувчи ёзувлар борлигини аниқлаш жараёни.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling