Жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш (publik relations) – ташкилот, ишлаб чиқариладиган товар (хизмат)лар, компаниянинг бош менежерлари, иш услуби, корпоратив маданиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг шакллантирилишига йўналтирилган фаолият тури.
Замонавий ахборот технологиялари - компьютер техникаси, дастурий ва телекоммуникация воситаларини қўллаган холда фойдалувчининг фаол иштирокида амалга ошириладиган юқори даражадаги дўстона интерфейсли ахборот технологиясидир.
Ижтимоий жихатдан йўналтирилган бозор муносабатлари – ижтимоий хаётнинг барча сохаларида, айниқса, иқтисодий муносабатларни тартибга солишда давлат регулятив функцияларининг кучли ифода бўлиши. Давлат сиёсатида мамлакат ахолисининг ижтимоий жихатдан химояланишига алохида эътибор берилади.
Ижтимоий соха – кишиларнинг мехнат қилиши ва дам олиши, маиший хаёти ва бўш вақтини ўтказиш учун яратилган шарт-шароитларни, моддий фаровонлиги, маориф ва сојлиқни сақлаш тизимларининг ривожланганлик даражасини ифода этувчи, алохида инсоннинг, оилавий хамда мехнат муносабатларининг такрор яратилиши кузатиладиган хаётий жараёнларнинг намоён бўлиши учун хизмат қиладиган замин.
Ижтимоий хамкорлик – реал мехнат муносабатларини коллектив шартномани тузиш асосида тартибга солишнинг ўзига хос тури. Бунда тузилган шартнома асосида иш берувчи шахс ва ёлланма ишчининг манфаатлари ўзаро мувофиқлаштирилади.
Ижтимоий сохадаги фаоллик – алохида шахс ёки бир гурух одамларнинг ўз манфаатлари, қадриятлари, идеалларини химоялашга қаратилган фаолияти.
«Ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалиги» концепцияси – ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш асосида давлат томонидан жамият манфаатларини кўзлаб, иқтисодиётнинг муайян тармоқларини ривожлантириш јояси.
Ижтимоий химоя – фуқароларга шахсий хуқуқ ва эркинликларини, муносиб турмуш даражасини таъминлаш борасида хизмат қилувчи иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий кафолатлар.
Инвестициялар – фойда олиш мақсадида хусусий ёки давлат сармояларини миллий ёхуд хорижий мамлакатлар иқтисодиётига узоқ муддатларга жойлаштирилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |