Ахборот излаш тизими - маълумотлар базаси ва жами ахборот ресурсларида ахборот излаш учун мўлжалланган тизим.
Ахборот макони – электрон тармоқлардан фойдаланган холда пайдо бўлувчи бирлашган электрон ахборот макони.
Ахборот манбаи – ахборот юзага келишини идентификацияловчи объект.
Ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси.
Ахборот таъминоти - хужжат айланмаси ва хужжатлар шаклини рационал холга келтиришни ўз ичига олган ахборотни жойлаштириш ва ташкил қилиш буйича услублар ва воситалар йиғиндисидир.
Ахборот технологияси - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар.
Ахборот тизими – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш хамда улардан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жихатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари.
Ахборотнинг беихтиёр чиқиб кетиши - конфиденциал ахборотни ташкилот худудидан ёки ишонч билдирилган шахслар орасидан назоратсиз чиқиб кетишидир.
Ахборотга санкциясиз кириш - киришга хуқуқи бўлмаган шахснинг қонунбузарлик йўли билан конфиденциал ахборотга эга бўлишидир.
Ахборотга тахдид – ахборотнинг конфиденциаллиги, бутунлиги, тўлалиги ва у билан танишиш қоидасининг бузилиши тушунилади.
Ахборот хавфсизлигига тахдид - манбаларига рақиблар, жиноятчилар, коррупциячилар хамда бошқа бузғунчилар киради.
Ахборотлаштириш – юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эхтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари хамда ахборот тизимларидан фойдаланган холда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни.
Ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати - ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш хамда такомиллаштиришнинг замонавий жахон тамойилларини хисобга олган холда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |