Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Download 240.62 Kb.
bet2/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Ахборот излаш тизими - маълумотлар базаси ва жами ахборот ресурсларида ахборот излаш учун мўлжалланган тизим.
Ахборот макони – электрон тармоқлардан фойдаланган холда пайдо бўлувчи бирлашган электрон ахборот макони.
Ахборот манбаи – ахборот юзага келишини идентификацияловчи объект.
Ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси.
Ахборот таъминоти - хужжат айланмаси ва хужжатлар шаклини рационал холга келтиришни ўз ичига олган ахборотни жойлаштириш ва ташкил қилиш буйича услублар ва воситалар йиғиндисидир.
Ахборот технологияси - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар.
Ахборот тизими – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш хамда улардан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жихатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари.
Ахборотнинг беихтиёр чиқиб кетиши - конфиденциал ахборотни ташкилот худудидан ёки ишонч билдирилган шахслар орасидан назоратсиз чиқиб кетишидир.
Ахборотга санкциясиз кириш - киришга хуқуқи бўлмаган шахснинг қонунбузарлик йўли билан конфиденциал ахборотга эга бўлишидир.
Ахборотга тахдид – ахборотнинг конфиденциаллиги, бутунлиги, тўлалиги ва у билан танишиш қоидасининг бузилиши тушунилади.
Ахборот хавфсизлигига тахдид - манбаларига рақиблар, жиноятчилар, коррупциячилар хамда бошқа бузғунчилар киради.
Ахборотлаштириш – юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эхтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари хамда ахборот тизимларидан фойдаланган холда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни.
Ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати - ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш хамда такомиллаштиришнинг замонавий жахон тамойилларини хисобга олган холда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилгандир.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling