Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Индекс – у ёки бу хилдаги ўзгаришларнинг холати ва тенденциясини рақамлар воситасида ифодалаш мумкин бўлган статистик кўрсаткич. Инновация –


Download 240.62 Kb.
bet6/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Индексу ёки бу хилдаги ўзгаришларнинг холати ва тенденциясини рақамлар воситасида ифодалаш мумкин бўлган статистик кўрсаткич.
Инновация – амалдаги иш жараёнларининг кечишини такомиллаштиришга, иш самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи бирон бир янги лойихани ишлаб чиқиш, тарјиб қилиш ва иш жараёнига татбиқ этиш.
Инновацион салохият – инновацион жихатдан истиқболни ўйлаб белгиланган мақсадларга эришиш имкониятлари.
Инқироз – ривожланиш негизидаги ички зиддиятларнинг нихоят даражада кескинлашуви; банкротликка, таназзулга учраш хавфининг ўсиб бориши; иқтисодий, молиявий ва бошқа хилдаги тизимларнинг фаолиятида учрайдиган номувофиқлик; ўзгаришлар жараёнидаги туб бурилиш.
Инқироз хавфининг олдини олишга йўналтирилган харакат дастури – корхонани танг холатдан олиб чиқишга (инқироз оқибатларини бироз юмшатиш, кечиктириш, бартараф этиш ва хоказо) қаратилган чора-тадбирлар мажмуи; ташкилотни инқирозли вазиятдан олиб чиқишга йўналтирилган бошқарув қарорларини қабул қилиш.
Инқироз хавфининг олдини олишга мўлжалланган маркетинг фаолияти дастури – бозорлардаги реал вазиятни ўнглаш ва тўловга лаёқатсизлик (бошқарув самарадорлигини, рақобатбардошликни ошириш) холатидан қутилиш учун компания томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар мажмуаси.
Ишсизлик – серқирра ижтимоий-иқтисодий ходиса. Унинг негизида иқтисодий жихатдан ижтимоий фойдали мехнат жараёнларида фаол қатнашиш лаёқатидан махрум бўлмаган ахолининг бир қисми қандайдир объектив сабабларга кўра мехнат бозорида ўз кучини сота олмаслиги туфайли қонуний йўл билан хаёт кечириш зарур бўладиган сармояни ишлаб топа олмаслиги феномени ётади.
Иш берувчи – юридик шахс хисобланмиш бирон бир ташкилот, унинг рахбари юридик шахснинг вакили сифатида иш юритади ёхуд ёлланма ишчи билан мехнат шартномасини тузган жисмоний шахс.

Иш сохасидаги фаоллик (ишчанлик) - кишида (ёки ташкилот миқёсида) намоён бўладиган алохида хусусиятлар мажмуи. Улар жумласига қуйидаги сифатларни киритиш мумкин: ташаббускорлик, ижодкорлик, самарадорлик, интенсивлик, фойдалилик.



Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling