Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Download 240.62 Kb.
bet4/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Венчур корхоналари – илмий тадқиқотлар, мухандислик ишланмаларини амалга ошириш, инновацион лойихаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш билан шујулланувчи, риск потенциали нисбатан юқори бўлган кичик бизнес корхоналари.
Видеохотира - одатда видеоадаптерга ўрнатилган бўлиб, унда монитор экранига чиқарилиши лозим бўлган ахборот сақланади.
Гарантия (кафолат) – бошланган ишнинг мауваффақиятли якун топишини таъминлай оладиган омиллар ва шарт-шароитлар; омадсизлик рўй берадиган эхтимол мавжуд бўлганида амалга ошириладиган ишнинг муваффақиятли якун топишини кафолатлаб ўз зиммасига масъулиятнинг олиниши.
Гиперинфляция – бозорларда мавжуд товар махсулотлари (хизматлар)га нисбатан белгиланган нархларнинг ва муомаладаги пул массасининг узлуксиз юксалиб бориши оқибатида пулнинг қадрсизланиши. Бу хол ўз навбатида молиявий тизимдаги беқарорликка, пул муомаласининг издан чиқишига, қарор топган иқтисодий муносабатларнинг бузилишига, жамиятдаги тангликнинг ўсиб боришига олиб келади. Гиперинфляцияни ифода этувчи иқтисодий кўрсаткич сифатида – жорий ойдаги инфляция кўламининг 50 % дан ошиб кетиши холати белгиланган.
Дастурий таъминот - ахборот тизими ишини амалга оширишда зарур бўлган компьютер дастурлари тўпламидир.
Депрессия – иқтисодий тизимнинг инқироздан сўнгги даври. Бу давр учун ишлаб чиқариш кўламининг ва даражасининг пасайиши хос. Ишлаб чиқарилган махсулотларнинг хажми нақд пул массасидан ошиб кетади; ахолининг турмуш даражаси пасайиб, ижтимоий танглик кучаяди, бошқарув механизмлари издан чиқади.
Дефляция – ортиқча пул бирликларини муомаладан чиқариб олиниши. Одатда, хукумат томонидан авж олаётган инфляция суръатларини пасайтириш учун қўлланилади. Дефляцияни амалга оширишнинг қуйидаги услублари мавжуд: солиқларни ошириш, давлат тасарруфидаги мол-мулкни ва давлатнинг қимматли қојозларини савдога чиқарилиши, ташқи савдо операцияларини ва валюта алмашинувини тартибга солиниши, бюджет хисобидан амалга ошириладиган сарф-харажатларнинг камайтирилиши, ойлик иш хақи даражасини бир маромда сақлаб турилиши. Дефляциянинг оқибатлари: ижтимоий тангликнинг кучайиши, ижтимоий ихтилофлар, иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши.
Диагностика – конкрет ташкилотнинг айни пайтдаги холатини унинг ривожланиш истиқболларини аниқлаш ва инқироз хавфининг олдини олиш мақсадларида тахлил қилиш, бахолаш.
Дотация – корхоналар, ташкилотлар ёки махаллий бюджетнинг камомадини қоплаш учун давлат бюджетидан қайтариб бермаслик шарти билан ажратиладиган пул маблајлари.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling