Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Download 240.62 Kb.
bet8/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Ликвидация (тугатиш, тарқатиш, бархам бериш) – фирма ёки корхона фаолиятининг акционерлар йијинининг, хўжалик судининг қарорига мувофиқ, банкротликка учраши, қайта ташкил этилиши туфайли тўхталиши.
Лингвистик таъминот - инсон ва тизим орасидаги мулоқотни ишлаб чиқиш хамда таъминлаш учун ахборотларга ишлов беришда ва фойдаланишнинг турли босқичларида ишлатиладиган тил воситалари йиғиндисини ўзида намоён этади.
Лицензия – давлат органлари томонидан юридик шахсларга амалдаги қонунчилик доирасида муайян хатти-харакатларни бажаришга ижозат берувчи махсус рухсатнома.
Математик таъминот - тизимдан фойдаланишда амалий масалаларни ечиш учун қўлланиладиган математик моделлар, усуллар ва маълумотлар базасини бошқариш алгоритмлари тўпламидир.
Маркетинг – компания махсулотларига нисбатан реал талаб даражасини ошириш, потенциал харидорларга товарларни сотиб олишга ундаб таъсир ўтказиш, конкрет махсулот (хизмат)лар бозорида ташкилотнинг фаолиятини белгилаб берувчи реал харакат дастурларининг ишлаб чиқилиши.
Масъулият – зиммасига юклатиладиган ваколатларнинг амалда бажарилиши оқибатлари, бажарилган ишларнинг пировард натижасини бахолашнинг мезони ва шаклий ифодаси; бошқарувни ташкил этиш принципи.
Махсулот (технология)нинг хаётий цикли – алохида махсулот (технология)нинг ички (ташқи) бозорларда конкрет инновацион мақсадларнинг рўёбга оширилишини таъминлай олиш лаёқати сақланиб турадиган муайян давр.
Менталитет – ижтимоий мухит, миллий анъаналар, маърифатчилик даражаси ва бошқа шу каби объектив омилларнинг таъсири остида конкрет олинган жамият аъзоларининг индивидуал ва ижтимоий онги, хаётий позициялари, маданияти, ўзлигини ифода этишининг намоён бўлиш хусусиятлари.
Микропроцессор (Central Processing Unit ( CPU) - марказий процессор) - ахборотларга ишлов беришдаги барча амаллар хамда бошқа қурилмаларни бошқариш ишлари шу қурилмада бажарилади.
Модем - компьютерларнинг ўзаро телефон тармоғи орқали ахборот алмашишини таъминловчи қурилма.
Модель – реал воқелик (ходиса) ёки объектнинг ақлий инъикоси сифатида англаб етилган ва уларнинг мухим элементлари ўртасидаги муносабатларни, алоқаларни, ўзига хос хусусиятларни намойиш этишга хизмат қилувчи аналог.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling