Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Молиявий жихатдан тартибга солиш –


Download 240.62 Kb.
bet9/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Молиявий жихатдан тартибга солиш – уй хўжалиги, корхона ёки давлат ихтиёридаги жами пул маблајларини, шунингдек, даромадлар манбаининг хосил қилиниши ва улардан фойдаланишни бошқариш.
Мотивация – инсонни, ижтимоий гурух аъзоларини аниқ мақсад сари харакатлантириш, алохида рајбатлантиришга хизмат қилувчи бошқарув услуби.
Низо (conflictus – тўқнашув) – биргаликда амалга ошириладиган фаолият давомида икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасида мақсадлар, манфаатлар, позициялар (нуқтаи назар), фикр-мулохазалар ёки јоявий қарашлар асосида юзага келадиган кескин келишмовчилик. Ташкилотларда юзага келадиган конфликтларнинг энг хавфли оқибат-ларидан бири шуки, вужудга келган ва авж ола бошлаган низо оқибатида инқирозли вазият юзага келиши мумкин. Бошқа тарафдан олиб қаралса, инқирозли вазиятлар хам пировардида турли хил тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин.
Низоли холатнинг тахлили – низоли вазиятни юзага келтирган омилларни аниқлаб олиб низони юзага келтирган сабабларни, уларни бартараф этиш йўллари ва воситаларини аниқлашга хизмат қилувчи иш жараёни.
Низоларни бартараф этишга йўналтирилган стратегия – вужудга келган ихтилоф замиридаги муаммони бартараф этиш йўлларини излашга ва зиддият иштирокчиларини ўзаро муросага келтиришга қаратилган муайян чора-тадбирлар мажмуи. Ушбу хилдаги стратегияни рўёбга оширмоқ учун низоларни келтириб чиқарган реал сабабларни, шарт-шароитларни чуқур тахлил қилиш асосида уларни бартараф этиш воситаларини излаб топиш лозим бўлади. Ташкилий-тузилмавий, маъмурий ва шахслараро низоларни бошқариш тафовутланади.
Низони ривожланиш жараёни – муайян макон ва замонда низони келтириб чиқарган воқеалар ривожи, жараён иштирокчиларининг ўзаро муносабатларида кузатиладиган динамик ўзгаришлар. Айни жараённинг тўрт босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин: низонининг зимдан етилиб бориши, инцидент (жанжал)нинг рўй бериши, ўзаро муносабатлардаги танглик, низонинг бархам топиши.
Номинал иш хақи – ёлланма мехнат субъекти ўз бажарган иш учун оладиган нақд пул миқдори.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling