Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Download 240.62 Kb.
bet7/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Иқтисодий риск – иқтисодий фаолият амалга ошаётган вазиятнинг ноаниқлиги. Бундай вазият воқеалар динамикасига оид ахборотнинг етишмаслиги, чин эмаслиги, хатоликларга йўл қўйилиши туфайли касодга учраш, моддий зарар кўриш, шунингдек, катта миқдордаги даромад олиш эхтимолининг мавжудлиги билан характерланади.
Компьютер дастури - маълум алгоритм асосида компьютер тушунадиган тилда ёзилган буйруқлар кетма-кетлигидир. Бу буйруқлар компьютернинг ўзининг тилида (командалар кўринишида) ёки бирон-бир алгоритмик тилда (операторлар кўринишида) ёзилиши мумкин.
Коллектив шартнома – корхона ходимлари ва иш берувчилари ўртасида ижтимоий-мехнат муносабатларини тартибга солишни мўлжаллаб тузиладиган хуқуқий-норматив акт.
Компромисс – низоли вазият қатнашувчиларининг бир-бирларига ён босиш асосида келишувга эришиши; музокаралар олиб бориш асосида низоли вазиятда масаланинг ўзаро келишув учун асос бўладиган жихатларини излаб топиш усули.
Конкуренция (Рақобат) – товар ва хизматлар бозорида иқтисодий фаолият субъектларининг ўз махсулотларини харидорларга тақдим этиш борасида олиб бориладиган ўзаро кураши.
Конкурс асосидаги ишлаб чиқариш – банкротликни расман эътироф этиш билан бојлиқ хуқуқий таомиллардан бири. Унинг бош мақсади имкон қадар кредиторларнинг қонуний талабларини қондиришдан иборат.
Конкурс асосида бошқарувчи – жорий қонунчилик доирасида конкурс асосидаги ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш учун хўжалик судининг қарори билан тайинланадиган шахс.
Координация (ўзаро мослик, мувофиқлик) – амалдаги фаолиятни янада самаралироқ бўлишини кўзлаб, алохида ташкилотнинг турли хил таркибий қисмлари ёхуд турли хил ташкилотларнинг аниқ мақсад йўлидаги ўзаро хамкорлигини таъминлаш, муносабатларни барқарор сақлаб туриш.
Корхонанинг ташкилий маданияти – ходимлар томонидан умумэътироф этилган ва қатъий амал қилинадиган қадриятлар, қоидалар, одат-удумлар, анъаналар ва ориентирлар мажмуи.
Кузатув – банкротликни расман эътироф этиш билан бојлиқ хуқуқий таомил. Ушбу чора қарздор корхонанинг бор мол-мулкини омонат сақлаш ва қарздорнинг молиявий холатини аниқлаштириш мақсадида корхона маъмурияти хўжалик судига банкротликни расман эътироф этишни сўраб ариза билан мурожаат қилган пайтдан бошлаб амалга оширилади.
Лизинг – узоқ муддатли фойдаланиш учун мўлжалланган моддий ашёлар (бинолар, машиналар, компьютерлар ва х.к.)ни ижарага берилиши. Бу хилдаги ижара шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада унинг амал қилиш муддати, ижара хақининг миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида моддий ашёнинг омонат сақланиши бўйича мажбуриятлар, ижара муддати тугагач моддий ашёнинг қайтариб берилиши шартлари, томонларнинг бошқа хилдаги хуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling