Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Download 240.62 Kb.
bet10/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Престиж (обрў, нуфуз) рахбар ходимнинг билим савияси, ишдаги муваффақияти, шахсий сифат ва салохиятининг умум эътироф этилиши ва ушбу омилларни ходимларнинг ижрочилик масъулиятини кучайтиришга кўрсатадиган таъсир самараси.
Приватизация – давлат тасарруфидаги мол-мулкни хусусийлаштирилиши асосида индивидуал ёхуд коллектив мулкдорликнинг шаклланиши.
Прогнозлаштириш – илмий асосда воқеалар динамикаси хусусиятларини англаб етиш туфайли ривожланиш истиқболларини, тенденцияларини олдиндан пайқай билиш.
Психологик жихатдан мослик – жамоа аъзоларининг шахсий сифатларига кўра ўзаро хамкорлик қилишга мойиллиги. Психологик жихатдан мослик хамкорликнинг нечојли муваффақиятли кечишига қараб бахоланиши мумкин.
Реклама – бозор муносабатларининг барқарор ривожланишига, мавжуд хамда потенциал талабнинг ошишини рајбатлантиришга, товар (хизмат)ларнинг истеъмол хусусиятлари ва алохида сифатлари хақида тегишли ахборот тарқатиб, махсулотлар, хизматлар, јояларни харидорларга етиб боришига хизмат қилувчи коммуникация шакли.
Реал иш хақи – айни пайтда мавжуд нархлар ва солиқ ставкаларини инобатга олган холда номинал иш хақи эвазига харид қилиш мумкин бўладиган товар (хизмат)лар миқдори.
Реконструкция (қайта қуриш) – такомиллаштириш мақсадида бирон нарсани тубдан қайта қуриш (ташкиллаштириш). Ташкилот, корхона, иқтисодий тизимнинг ишлаб туриши ва ривожланиши хусусиятларини ўзгартиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар.
Реструктуризациялаш – бошқа ташкилотларга қўшиб юбориш, ажратиш, мақомини ўзгартириш ва хоказо тарзда корхона ташкилий тузилмасини ўзгартириш.
Ресурслар – бирон бир турдаги ишни бажариш учун зарур бўладиган моддий ва номоддий ашё, воситалар мажмуи.
Риск – бирон бир турдаги фаолият билан бојлиқ воқеалар ривожи қандай тугаши мумкинлигини олдиндан айтиб бўлмайдиган ситуатив вазият тавсифи.
Санация – қарздор корхонанинг мол-мулкини корхонанинг холатини сојломлаштириш мақсадларида биронта бир шахслар ёки ташкилотларга топширилиши билан бојлиқ ташкилий-хуқуқий таомил.
Санкция – жорий қонунчилик меъёрлари асосида йўл қўйилган қонунбузарлик ёхуд зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги фактига жавобан ваколатли давлат органларининг жавоб реакцияси.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling