Менежмент назарияси фани бўйича атамаларнинг қИСҚача луғати


Байт – саккиз битга тенг бўлган ахборот миқдорининг ўлчов бирлиги. Бандлик (ижтимоий) –


Download 240.62 Kb.
bet3/13
Sana21.06.2023
Hajmi240.62 Kb.
#1637793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10 ГЛОССАРИЙ

Байтсаккиз битга тенг бўлган ахборот миқдорининг ўлчов бирлиги.
Бандлик (ижтимоий) – фуқароларнинг махаллий қонунчиликка зид келмайдиган тарзда шахсий ва ижтимоий эхтиёжларини қондиришга йўналтириладиган фаолияти. Одатда, бу хилдаги фаолият фуқароларга мехнат асосида даромад олишга имконият яратиб беради.
Банкротлик (иқтисодий ночорлик) - хўжалик судининг қарорига мувофиқ бирон бир ташкилот ёхуд фуқаронинг иқтисодий (молиявий) жихатдан ночор ахволда эканлиги расман эълон қилинган юридик холат. Бундай холатдаги хўжалик субъект ўз кредиторларининг талабларини тўлиқ хажмда қондира олмайди ёхуд мажбурий тўловларни амалга оширишга ночор бўлиб қолади.
Билимлар базаси (ББ) – аниқ бир предмет сохаси бўйича далиллар ва қоидалар шаклида расмийлаштириладиган билимлар тўплами.
Бит – ахборот тизимларида ахборотни ифодалашнинг энг кичик бирлиги, “0” (ноль) ёки “1” (бир).
Бизнес – даромад олишга имконият тујдирувчи тадбиркорлик фаолияти.
Бюджет – муайян давр мобайнида алохида ташкилот ёхуд давлат томонидан қилиниши мумкин бўлган сарф-харажтларни чамалаш асосида хисоблаб чиқилиши; даромад ва харажатларни тақсимлаш, тизимлаштириш; турли хил ишларга мўлжалланган сарф-харажатларнинг, ресурсларнинг (вақт бюджети) тақсимланиши.
Бошқарувчи персонал – батамом ёхуд қисман бошқарувчилик фаолияти билан банд бўлган ходимлар мажмуи.
Бошқарувчилик фаолияти билан бојлиқ риск – муайян даражадаги ноаниқлик элементи мавжуд бўлган шарт-шароитларда амалга ошириладиган бошқарувчилик фаолиятининг алохида хусусиятини ифодаланиши. Масалан, реал вазиятнинг қандайлигини бахолаш учун ахборотнинг етишмаслиги ёки унинг ишончли эмаслиги оқибатида менежер юзага келган муаммонинг ечимини излаб альтернатив вариантлардан бирини танлаб олишга мажбур бўлади. У танлаб олган йўл муайян даражадаги ноаниқлик элементи мавжуд бўлгани боис ташкилотга зиён ёхуд аксинча, фойда келтириши мумкин. Бу ўринда менежер рискка бориши лозим. Риск хар қандай бошқарувчилик фаолиятининг ажралмас элементи хисобланади.
Вазият – белгилаб қўйилган стратегик мақсад ёки умумэътироф этилган фаолият меъёрларига нисбатан ташкилот, бошқариладиган объектнинг холатини бахолаш мумкин бўлган реал холат.

Download 240.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling