Менежмент қонунлари ва тамойиллари менежмент қонунлари


Download 57.17 Kb.
bet2/4
Sana16.02.2023
Hajmi57.17 Kb.
#1203105
1   2   3   4
Bog'liq
18 Мавзу тарқатма материаллар

Менежмент тамойиллари



Тамойиллар

Изоҳ

1.

Демократиялаш

* Ишларни оммани бошқаришга кенг кўламда жалб қилиш, кенгаш ва маслаҳатлар орқали бажарилишини талаб қилади.

2.

Иерархия

* Бошқаришнинг поғоналигига асосланади. Бу бир томондан, марказий, иккинчи томондан эса, вилоят шаҳар ва туманлар даражасидаги давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув идораларининг вазифаларини аниқ белгиланишини талаб қилади. Самарасиз бошқарув бўғинлари қанчалик кўп бўлса, бошқарув жараёни шунчалик чигаллашади.

3.

Режалаштириш

* Бошқариш бўғинлари ўртасидаги тараққиёт нисбатларини аниқлайди, шартномаларнинг бажарилишини ташкил қилади ва назорат қилади.

4.

Яккаҳокимлик

* Бошқариш тайинланган шахс томонидан бажарилиб, унга бошқариладиган объект, унинг мол-мулки, пул маблағлари ишониб топширилади. Яккаҳокимлик бошқаришда қатъий тартиб ва меҳнат интизомини таъминлайди. Бунда “Кўплашиб муҳокама қилмоқ керагу, лекин масъулият якка бир кишида бўлмоғи керак” деган принсипга амал қилади.

5.

Илмийлик

* Менежерлардан чуқур билимни, ўз соҳаси бўйича иқтисод, мантиқ, руҳият, математика, чет тили, технология каби фанларни яхши билишни талаб қилади. Шу билан бирга, унинг савияли ташкилотчи, ташаббускор, ғояларга бой, изланувчан, бозор конюктурасини яхши биладиган, таваккал қилишдан қўрқмайдиган мутахассис бўлишини ҳам талаб қилади.

6.

Қайта алоқалар

* Топшириқни беришда “тушундингларми?” деб сўраш етарли эмас. Бундай савлога жавобгар шахсдан тасдиқловчи жавобни, топшириқни тўғри тушунганлигини сўраш керак.

7.

Жавобгарлик

* Бу энг аввало, бошқарувчиларнинг жавобгарлигини назарда тутади. Бажарувчанлик маданияти паст, масъулияциз раҳбар корхона ва ходимларнинг шўри. Менежер учун ҳуқуқий жавобгарлик ўта юқори бўлиши керак.


Download 57.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling