Деформация. Қизишда металлнинг деформацияланиши оксид пардаларнинг емирилишига сабаб бўлади ва оксидланиш тезлигини ортиради. Метални қиздириш жараёнида юзага келадиган деформация метални химояловчи плёнкани яхлитлигига путур етказиши мумкин ва бу оксидланиш тезлигини ортишига сабаб бўлади. Рекристалланиш хароратидан паст хароратдаги дастлабки деформация оксидланиш тезлигига нисбатан катта таъсир кўрсатмайди. Металлни дастлабки деформацияланишида метал энергиясини ортиши билан оксидланиш тезлиги ортади ва шу билан бирга хосил бўлаётган дастлабки оксид плёнкаси таъсир қилади, тортувчи кучланишлар эса махаллий ва қисман кристаллар аро коррозияни амалга ошишини ортиради. - Деформация. Қизишда металлнинг деформацияланиши оксид пардаларнинг емирилишига сабаб бўлади ва оксидланиш тезлигини ортиради. Метални қиздириш жараёнида юзага келадиган деформация метални химояловчи плёнкани яхлитлигига путур етказиши мумкин ва бу оксидланиш тезлигини ортишига сабаб бўлади. Рекристалланиш хароратидан паст хароратдаги дастлабки деформация оксидланиш тезлигига нисбатан катта таъсир кўрсатмайди. Металлни дастлабки деформацияланишида метал энергиясини ортиши билан оксидланиш тезлиги ортади ва шу билан бирга хосил бўлаётган дастлабки оксид плёнкаси таъсир қилади, тортувчи кучланишлар эса махаллий ва қисман кристаллар аро коррозияни амалга ошишини ортиради.
- Фазалар чегарасида моддалар концентрациясининг ўзгариши адсорбция дейилади. Адсорбцион мувозанатда, яъни чегара қатламларда ва чегара фазаларда мувозанат тақсимоти жўшқинлик билан амалга ошади ва тезда мувозанат ўрнатилади. Қаттиқ жисм юзасида турган заррачалар ортиқча энергияга эга бўлади. Бунинг ҳисобига атроф муҳитни эгаллаб турган молекулалар металга тортилади ва метал юзасида концентрацияланади. Бу жараён доимо ўз-ўзидан амалга ошади ва мусбат иссиқлик самарасига эга ҳисобланади.
Адсорбциянинг икки тури мавжуд: физик ва кимёвий. - Адсорбциянинг икки тури мавжуд: физик ва кимёвий.
- Физик адбсорция Вандер – Валс кучлари билан боғланган. Адсорбат ва металл юзасидаги молекулалар орасидаги алоқа энергияси катта эмас (40-50 кДж/моль га тенг). Мувозанат тезда ўрнатилади. Адсорбланган модда юзадан енгил олиб ташланади. Физик адбсорция паст ҳароратда адсорбатни конденсациясига яқин ҳароратда аниқ намоён бўлади.
- Хемосорбция адбсорбция жараёни бўлиб, унда адсорбланаётган модда ва метал атомлари молекулалари ўртасидаги кимёвий реакция кузатилади. Атомлар орасидаги алоқа энергияси 150-160 кДж/моль миқдорида баҳоланади. Металл ва оксидловчи ўртасидаги алоқа ионли ҳарактерга эга. Метал адсорбланган модда атомларига электронларни беради. Хемосорбция жараёни жуда тезлик билан, дақиқанинг юздан бир улушларида амалга ошади. Бунда адсорбцияланган парданинг ташқи юзаси манфий, ички томони эса мусбат зарядланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |