Металларни босим остида ишлаш технологияси
Чўзиш-бу жараёнда тайёрламанинг кўндаланг кесимини кичрайтириш хисобига бўйини узайтирилади 12 – расм, б. Тешиш-
Download 0.91 Mb.
|
METALLARNI BOSIM OSTIDA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Букиш
- Кесиш
- Варақа штамплаш
Чўзиш-бу жараёнда тайёрламанинг кўндаланг кесимини кичрайтириш хисобига бўйини узайтирилади 12 – расм, б.
Тешиш- бу жараёнда тайёрламадан маълум ҳажмдаги метал тешгич билан сиқиб чиқарилиб, тешик очилади 12 – расм, в. Букиш -бу жараёнда тайёрлама турли мосламалар ёрдамида зарур контурга букиб ўтказилади 12 – расм, г. Бураш -бу жараёнда тайёрламанинг бир қисми иккинчи қисмга нисбатан маълум бурчакка бурилади 12 – расм, д.Кесиш -бу жараёнда тайёрламанинг бир қисми иккинчи қисмдан кесиб ажратилади 12 – расм, е. Пайвандлаш бу жараёнда зарур температурагача қиздирилган кам углеродли пўлат тайёрламаларни усма уст қўйиб қия юзалари бўйича пайвандлаш учун улар болға ёки пресс остида сиқилади 12 – расм, ж. 12-расм. Штамплаш – бу жараёнида кўпинча зарур температурагача қиздирилган тайёрлама штампнинг пастки палла бўшлиғига қўйилиб, болға ўрнатилган штампнинг устки палласи билан зарбаланади. Бу шароитда тайерлама дефармацияланиб, штамп бўшлиғини тўлдиради. Штамплашда турли шаклли маҳсулотлар олинади. Хажмий штамплашда тайёрлама штамп бўшлиғига ўтказилиб пластитк дееформацияланиб штамп бўшлиғи тўлдирилади. Штамплар нархининг қимматлилиги, поковка оғирлиги 250-500 кг дан ошмаслиги ва кам серияда ишлаб чиқариш учун маъқул эмаслиги унинг камчилиги хисобланади. Металларни хажмий штамплашда фойдаланиладиган асбоб штамп дейилади. Улар конструкциясига кўра очиқ ва ёпиқ хилларга ажратилади. Амалда оддий шакилли поковкалар бир ўйиқли аниқ штампларда, мураккаб шакиллари эса кўп ўйиқли штампларда тайёрланади. 14–расмда шатун паковкасини кўп ўйиқли штампда тайёрлаш мисол тариқасида кўрсатилган. 13-расм. 14-расм. Варақа штамплаш – бунда варақа ленталардан тайёрланган тайёрламани матрица асбобога ўрнатиб пуансон билан эзган ҳолда матрица кўзига киритиб, керакли шаклга келтирилади. Бу усул скоба, қопқоқ, хар хил қанотлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Варақа штамплаш жараёни юпқа деворли буюмлар тайёрлашдир. Варақа штамплаш жараёни иккита гурухга: ажратиш ва шакл хосил қилиш жараёнларига бўлинади. Ажратиш жараёнига қирқиш, қирқиб олиш ўйиб тушириш ва бошқа жараёнлар киради. Шакл хосил қилиш гурухига эгиш, ботириш, борт қайириш борт чиқариш, бўрттириш, сиқиш, зарблаш ва бошқа жараёнлар киради. Қирқиш-варақалардан маълум ўлчамли чала загатовка кесиб олиш. Қирқиб олиш-чала тайёрламалардан зарур шаклдаги тайёрлама кесиб олиш. Ўйиб тушириш-варақадан айлана квадрат ёки бошқа шаклли загатовкалар ўйиб тушириш. Эгиш-варақа тайёрламадан эгик буюм хосил қилиш. Ботириш-ясси тайёрламадан ковак буюм хосил қилиш. Борт қайириш-ясси тайёрламани сиртқи контури бўйлаб борт хосил қилиш. Борт чиқариш-тешик контури бўйлаб борт хосил қилиш. Бўрттириш-хавол загатовка ичидан тенг тақсимланган куч таъсир эттириш йўли билан унинг шакли ёки ўлчамларини ўзгариши. Сиқиш-хавол тайёрлама очиқ учининг периметрини кичрайтириш. Зарблаш-варақавий тайёрламада метални чўзиш хисобига дўнгликлар хосил қилиш. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling