Металларни босим остида ишлаш технологияси
Download 0.91 Mb.
|
METALLARNI BOSIM OSTIDA
Преслаш - бунда тайёрлама аввал цилиндр контейнерга киритилиб, унинг матрица деб аталувчи асбоби кўзидан сиқиб чиқарилади. Бу усулда турли ўлчамли симлар, трубалар ва турли профилли бошқа маҳсулотлар тайёрланади.
Тайёрламани металл ёки қотишмаларни маълум темпратурагача қиздириб уни матрица тешигидан сиқиб чиқариш жараёнига пресслаш дейилади. Пресслаш жараёнида тешик орқали сиқиб чиқарилган металларнинг кўндаланг кесми шу текис шаклига – доира, тўтрбурчак, олтибурчак ёки бирор шаклга киради. Бу усулда рангли метал қотишмаларидан пўлатлардан диаметри 3-250 мм гача бўлган чивиқлар диаметри 20-400 мм гача девор қалинлиги 1,5-12 мм гача бўлган трубалар ва бошқа хар- хил профилли махсулотлар тайёрланади. Бу усул билан ишлаб чиқарилган буюмлар ўлчамларининг юқори аниқлиги билан ҳам фарқ қилади. Пресслашдан олдин тегишли тайёрламалар босим билан ишлаш темпратурасигача қиздирилади. Саноатда пресслашнинг икки хил усули мавжуд. Булардан бири тўғри пресслаш, иккинчиси эса тескари пресслаш усулларидир. (10- расм, а, б). Шуни қайд қилиш керакки тескари пресслашда сарфланадиган куч тўғри пресслашдагига қараганда 20-30% кам бўлади, чунки контейнерда метал ишқаланмайди. Тескари пресслашда чиқинди ҳам камаяди. 10-расм. Пресслаш жараёнида матрицанинг тешигидан чиқиш тезлиги қуйдагича: дюралюмини учун 4-6 м/с, алюмин учун 8 м/с, мис ва унинг қотишмалари учун 12-15 м/с бўлади. Пресслаш жараёнида ишлатиладиган матрицалар, асосан 3Х2В8, 38ХМЮА маркали легирланган пўлатлар ва қаттиқ қотишмалардан тайёрланади. Пресслаш жараёни асосан турли горизонтал ва вертикал прессларда олиб борилади. Пресслаш кучи 1500-30000МПа га тенг бўлади. Пресслаш йўли билан махсулотлар олишда амалда кўпроқ гидравлик пресслардан фойдаланилади, чунки буларнинг конструкцияси оддий бўлиб, тезлиги онсон ростланади. Гидравлик горизантал прессларнинг пресслаш кучи 600-60000 т, вертикаллариники 300-1000т дир. 11- расмда пресслаб олинадиган профилларга мисоллар келтирилган. а б 11-расм. Пресслаш йўли билан олинадиган буюмлар профили: а-трубалар тайёрлаш: б- пресслаш йўли билан олинадиган буюмлар профили. Болғалаш - бу жараёнда зарур температурада қиздирилган тайёрламани болғанинг пастки боек мухрасига болғалашда сондонга қўйиб, болғанинг устки боек мухраси билан зарбаланади (3г-расм). Бу усулда вал, шатун, тишли ғилдираклар ва бошқа деталларнинг чала маҳсулотлари олинади. Қиздирилган металлни болға мухрасининг зарби ёки пресс мухрасининг босим кучи таъсирида зарур шаклга келтириш жараёнига болғалаш деб аталади. Болғалаш натижасида олинган буюмга поковка дейилади. Болғалаш йўли билан хилма хил шакл ва ўлчамли бир неча юз грамдан 350 т гача баъзан эса ундан оғир поковкалар тайёрланади. Эркин болғалашдаги асосий жараёнлар. Чўктириш бу жараёнда тайёрламанинг бўйини кичрайтириб унинг хисобига кўндаланг кесим ўлчамлари катталаштирилади. 12-расм, а. Тайёрламанинг бир жойигина чўктирилса буни маҳаллий чўктириш дейилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling