Метални кесиш ва қирқиш Режа: Кесиш тўғрисида тушунча
Download 38.5 Kb.
|
1404975755 55207
- Bu sahifa navigatsiya:
- Металларни дастали арра билан қирқиш.
- Қўларра билан қирқишда гавда вазияти.
- Юмалоқ, материални қирқиш.
Метални кесиш ва қирқиш Режа:
Кесиш тўғрисида тушунча Кесиш асбоблари ва усуллари. Тўғри сиртлар ва деталларни кесиш. Қирқиш усуллари ва қўлланиладиган асбоблар. Металларни қайчилар билан қирқиш. Металларни дастали арра билан қирқиш. Материалнинг бир қисмини заготовкадан (металл лист ёки пўлат ва х.к.) ажратиш жараёни қирқиш деб аталади. Қирқиш жараёни қиринди чиқариб ёки қириндисиз бажарилиши мумкин. Қиринди чиқариб қирқиш токарлик винтқирқар дастгоҳларда, чилангарлик арраларида ёки газ-электр пайвандлаш асбобларида бажарилади. Профилли металл, цилиндрсимон детал заготовкалари қўларра билан қирқилади арранинг қирқувчи қисми У10А ва X6 ВФ русумли пўлатдан тайёрланади. Механиқ ва чилангарлик қайчиларида метални қиринди чиқармасдан қирқиш мумкин, бунда материал қайчининг юқори ва пастки тиғлари орасига қўйилади. Қайчилар У7, У8 русумли пўлатдан тайёрланади. Тиғларнинг ён сиртлари HRC3 52-58 қаттиқликда тобланади ва ўткирланади. Оддий дастакли қайчилар 0,5-1 мм қалинликдаги рангли металларни қирқиш учун қўлланилади. Уларнинг қирқувчи тиғлари тўғри ва эгри шаклда тайёрланади. Кесувчи тиғларнинг жойлашиши бўйича ўнг ва чап қайчилар бўлиши мумкин. Унакай қайчи кесувчи элементидаги чигирик ўнг томондан, чапақай қайчида эса чап томондан чигирилган бўлади Қайчиларнинг узунлиги 200, 250, 320, 360 ва 400 мм, кесувчи тиғи шарниргача 55-65, 70-82, 90-105, 100-120 ва 110-130 мм бўлади. Саноат қайчиси ўзининг катталиги билан оддий қайчилардан ажралиб туради. Бундай қайчи билан 3 мм.гача қалинликдаги листларни қирқиш мумкин, қайчининг остки дастаси тискага ёки ёгоч асосга маҳкам қисиб қўйилади. Кичик ўлчамли кучайтирилган қайчилардан диаметри 2,5 мм.гача бўлган симларни қирқишда фойдаланилади. Ричагли қайчилар қалинлиги 4 мм.гача бўлган пўлат, 6 мм.гача қалинликдаги алюмин ва жез листларни қирқишда қўлланилади. Жоди қайчи кенг тарқалган бўлиб, ундан 1,5-2,5 мм қалинликдаги листларни (пўлат, дюралюмин, ва б.) қирқишда фойдаланилади. Қўларра қалин профилли металл, цилиндрсимон детал заготовкаларини, ариқчаларни қирқиш учун ишлатиладиган асбобдир, қўларра рамка, кесувчи аррадан иборат. Арра полотноси юпқа пулат пластинадан иборат бўлиб, у У10А ва Х6ВФ русумли пулатдан HRC3 61-64 қаттиқликда тайёрланади. Металларни қирқиш учун қадами S 1,3-1,6 мм бўлган полотнодан фойдаланилади, бунда 25 мм узунликда 17-20 та тиш бўлади. Кесиладиган заготовка қанча катта бўлса, арранинг тишлари шунча йирик бўлиши зарур. Турли қаттиқликдаги металларни қирқиш учун полотнонинг 25 мм.да тишлар сони қўйидагича бўлиши керак: юмшок, металлар учун-16; ўртача қаттиқликдаги тобланган пўлат кесилганда-19; чуян, асбобсозлик пўлати, тасма ва бурчаклик пўлат қирқилганда- 22 та. Қўларра билан қирқишда гавда вазияти. Тиска баландлигини ишчининг бўйига мослаб ўрнатиб арра дастасини тиска жағларига қўйилади (дастлабки вазият). Тирсакдан букилган ўнг қўл елка билан қўлнинг тирсак қисмида тўғри бурчак ҳосил қиладиган вазиятда тутилади. Юмалоқ, материални қирқиш. Кичик диаметрли металлар қўларра билан, катта диаметрли ўк, вал ва шунга ўхшаш металл заготовкалари винтқирқар дастгоҳларда ҳамда ғилдиракли арралар ёрдамида қирқилади. Заготовкага кернлаб из тушириб, уни тискага горизонтал ҳолатда қисилади ва уч ёкли призма эгов билан катта бўлмаган ариқча очилади. Полотнога минерал мой суркаб уйикдан арраланади. Тасма металлни қирқишни камбар томонидан бошлаш мақсадга мувофик. Полотнони буриб қирқиш усули арра рамкаси кириб бораолмайдиган узун материалларни қирқишда қўлланилади. Аммо, полотнони қирқишда уни каллак ён кесигига ўрнатиб 90° бурчак остида буралади. Бундай вазиятда арра тишлари металдаги ариқчадан қиялаб кетишининг олдини олиш мақсадида уни эхтиётлик билан аралаш керак. Ёпиқ контур билан чегараланган заготовкаларни қирқишда ҳам бу усулни қўллаш мумкин. Адабиётлар 1. Н.Макиенко, А.Умронхужаев «Чилангарлик», Тошкент, «Мехнат», 2003 й. 2. Ж.Рамазов ва бошқалар «Ўқув устахоналарида ўтказиладиган амалиёт машғулотлари», ўқув қўлланма, Тошкент, «Ўқитувчи», 1992 й. 3. Э.И.Крупицкий «Слесарлик иши», Тошкент,«Ўқитувчи»,1989 й. 4. Г.В.Крамаренко «Автомобилларга техникавий хизмат кўрсатиш», Тошкент, «Ўзбекистон», 1998 й. Download 38.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling