Method · June 021 citations reads 2,928 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


 Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/16
Sana02.03.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1243347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
21.-3--

2. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари 
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда иқтисодиётни тартибга 
солишнинг давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усул, 
воситалари, давлатнинг иктисодий сиёсати тўғрисидаги тизимли, кенг 
камровли назарий билим ва амалий кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. 
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар
амалий кўникмалалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув 
ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. 
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги 
талаблар қўйилади. Талаба: 
-асосий категорияларини ва тадқикот усуллари; бозор иктисодиётининг 
ўзини ўзи тартибга солиши механизмининг камчиликлари, салбий 
оқибатларга, яъни инқирозларга олиб келиши мумкинлиги, бозор 
иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлиги; давлат 
иқтисодий сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг 
назарий асослари, бу борадаги турли назарий концепциялар, давлат 
иқтисодий сиёсатининг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш 
шакллари, усуллари ва воситалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;



-давлатнинг иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш ва уни 
модернизация қилишга қаратилган таркибий-инвестицион сиёсатини; 
давлатнинг аграр, антимонопол, минтақавий, иқтисодиётда хусусий тармоқ 
ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда экология соҳаларидаги 
сиёсатларининг мақсад ва вазифаларини билиши ва улардан фойдалана 
олиши; 
-давлат иқтисодий сиёсатида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга 
солишнинг бюджет-солиқ, пул-кредит воситаларии қўллаш; ижтимоий 
соҳани бошқариш, ижтимоий жараёнларни тартибга солиш усулларини 
таҳлил қилиш; давлатнинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 
индикаторларини таҳлил қилиш; Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация 
қилиш, техник ва технологик янгилаш асосида барқарор, мутаносиб ўсишни 
таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича илмий асосланган хулоса ва 
таклифларни ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга 
бўлиши керак. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling